Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида куч тузиламари вакилларининг музокаралари ўтказилмоқда

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғиз—тожик давлат чегарасидаги вазият бўйича навбатдаги музокаралар бошланди, деб хабар беради «Turmush.kg».

Фото: «Sputnik»

Қайд этилишича, музокаралар Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари яқинидаги ҳудудларда бўлиб ўтмоқда. Унда Қирғизистон Вазирлар Мҳакамаси раиси ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев, президентнинг ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ва куч тузилмалари раҳбарлари қатнашяпти.

Маҳаллий вақт билан соат 14:00 ҳолатига кўра, қирғиз—тожик давлат чегарасининг Боткен вилоятидан ўтган қисмида вазият кескинлигича қолмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, тожикистонлик ҳарбий хизматчилар Боткен туманининг «Достук» қишлоғидаги мактаб биносини эгаллаган.

«Тожикистон ҳарбий хизматчилари чегара яқинидаги аҳоли пунктларидан ўт очмоқда. Бу эса ўз навбатида жавоб ўт очишларини юзага келтиряпти. Ўзларининг тинч аҳолидан ‘тирикʼ қалқон сифатида фойдаланаёган тожик томони кўплаб фуқароларидан айрилмоқда», — дейилади хабарда.

Қирғиз—тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув оқибатида Боткен вилояти чегарасида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бўлинмаси «Лякон» ва «Боғдари» чегара ҳудудларига зарбалар беган ҳамда тожик томонининг сезиларли даражада оғир техникасини йўқ қилган.

«Қирғизистон Чегара қўшинларининг шахсий таркиби қаттиқ жангларни давом эттирмоқда, вазиятни ўзгартириш бўйича мақбул чоралар кўряпти, рақиб ўт очишни тўхтатиши учун замонавий қуролланиш ва техникалардан фойдаланмоқда», — дейа таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма юзага келган. Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланганди.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади