Арманистон Боку билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Арманистон Озарбайжон билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Жамоат телевидениеси эфирида маълум қилди, деб хабар беради «News.am».


Фото: «AP Photo»

Унинг сўзларига кўра, келишувга жаҳон ҳамжамиятининг иштироки туфайли эришилган. «Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилади деган умиддамиз», — дейди у.

Аввалроқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Боку бир томонлама тартибда Арманистонга инсонпарварлик сулҳини таклиф қилгани тўғрисида хабар берганди. Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамон Арманистон билан чегарадаги кескинликни юзага келтириш, шунингдек, вазиятни беқарорлаштириш Озарбайжон манфаатига тўъри келмаслигини таъкидлаган.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўз навбатида мамлакат парламентидаги чиқиши давомида бир ҳужжатга имзо чекиш ниятида эканини, бунинг оқибатида «бизни танқид қилишади, ланъатлашади, сотқин деб аташади, халқ ҳатто бизни ҳокимиятни четлатиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин» деган. Бироқ бош вазир бунинг натижасида Арманистонда тинчлик ва хавфсизлик ҳукм сурса, мамлакат раҳбарияти бундан миннатдор бўлишини қўшимча қилган.

Бу Ереванда норозиликларни юзага келтирган — одамлар ҳукумат биноси қаршисида тўпланиб, «Никол — сотқин!», шунингдек, «Кетинглар!» дея бақиришган. Кейинроқ ҳукумат раҳбари ўз сўзларини рад этган. «Ҳурматли ҳамюртлар, манипуляцияга берилмасликларингни сўрайман. Ҳеч қандай ҳужжат имзоланмади ва имзолашга тайёрланмаяпти ҳам», — деган у.

Икки давлат ўртасидаги можаро 12 сентябрда кескинлашган. Кечаси Арманистон–Озарбайжон чегарасида тўқнашувлар содир бўлган, икки томондан қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Арманистон бош вазири Никол Пашинян 49 киши ҳалок бўлганини айтмоқда. Озарбайжон эса бу кўрсаткични ҳозирча очиқламаган. 13 сентябр куни Озарбайжон ва Арманистон Тошкент  вақти билан соат 10:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди