«Бу Ўзбекистоннинг катта дипломатик ғалабаси». «Le Figaro» нашри ШҲТ Самарқанд саммити ҳақида

Франциянинг «Le Figaro» газетаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ҳақида ёзиб, бу Ўзбекистоннинг катта дипломатик ғалабаси эканини қайд этди.

Нашр саммитнинг иккита муҳим жиҳатига эътибор қаратган. Биринчидан, Хитой раҳбари Си Сзинпиннинг пандемия бошлангандан бери илк хорижий сафари бўлиб, у, жумладан, Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Иккинчидан, ШҲТ кўлами бўйича БМТдан кейин турадиган йирик минтақавий тузилмадир. Бу ташкилот заминида дунё аҳолисининг 42 фоизи истиқомат қилади.

«ШҲТ Европа Иттифоқи сингари сиёсий ташкилот ҳам, НАТО каби ҳарбий блок ҳам эмас. ШҲТда Ўзбекистон алоҳида ўринга эга. Ташкилотга яқинга қадар Ўзбекистон вакили, ҳозирда мамлакат ташқи ишлар вазири Владимир Норов раҳбарлик қилди, саммитнинг Самарқандда ўтказилиши ҳам бежизга эмас. Бу Ўзбекистоннинг катта дипломатик ғалабасидир», — деб ёзади нашр.

Ўзбекистон чинданам халқаро муносабатларнинг катта «шахмат доскаси»да муҳим ўрин тутади. Мамлакат Путиннинг Украинадаги уруши қўллаб-қувватламайди, бундан ташқари, у эҳтиёткорона ташқи сиёсати туфайли Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам бир хил муносабатларни сақлаб қолмоқда. Ўзбек дипломатияси фаол ва кўпқирралидир.

«Ҳозирда Ўзбекистон нафақат ташкилот ичидаги турли йўналишларни ривожлантиришга таъсир кўрсатмоқда, балки бошқа аъзо-давлатлар томонидан илгари сурилаётган таклифларни ҳам фаол қўллаб-қувватламоқда. Масалан, мамлакат яқинда ШҲТнинг улкан салоҳиятини транспорт, коммуникация, логистика, инновацион ва рақамли ҳамкорликни, маданий ва ижтимоий дипломатияни ривожлантиришга йўналтириш зарурлигини таъкидлаган эди.

Мавзуга доир: «Бизнинг саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир» — Шавкат Мирзиёев

Нашр экспертлари Ҳиндистон, Покистон ҳисобига кенгайган ташкилот яқин келажакда Эрон, Беларус, Миср, Қатар, Саудия Арабистони ҳисобига Яқин Шарқ тарафга ҳам кенгайишини қайд этишган. Туркиянинг ҳам ушбу тузилмага қўшилиш эҳтимоли юқори. Эрдоған эса саммитга таклиф қилинган», — дейилади мақолада.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашгани, ХХР раиси Алишер Навоийнинг ғазалидан иқтибос келтиргани, Давлат раҳбарлари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар эккани тўғрисида хабар берилганди.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди