Фарғонадаги боғчада болалар оммавий заҳарланди

Фарғона вилояти прокуратураси Олтиариқдаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар бола овқатдан заҳарлангани айтилган хабарларга муносбат билдирди.


Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Идоранинг маълум қилинишича, 14 сентябрь куни соат 18:00 ларда Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига тумандаги 39-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаган алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши) бирламчи ташҳиси билан ётқизилган. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Шунингдек, 15 сентябрь куни 33 нафар қайд қилинган муассаса тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларини саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Уларда қайд қилинган касаллик аломатлари аниқланмаган, 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафари шифохонадан чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экпертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг олти ойида қанча бола овқатдан заҳарлангани маълум қилинганди. Мамлакатда январь–февраль ойларида 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланган.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди