InfinBank билан орзулар сари! 100 доллар эвазига тайландга саёҳат қилинг

InfinBANK чиқарган VISA Classic картаси орқали тўловларни амалга ошириб, Янги йилни тропик соҳилда қарши олинг.

InfinBank ўзининг 15 йиллигини нишонлаб, бу йилни «Байрам бизники — совға сизники» шиори остида ўтказмоқда. Мобил илова фойдаланувчилари учун ташкил этилган икки ойлик совғалар паради, акция таклифларига старт берди. Сентябрда эстафетани Visa Classic ва Visa Virtual карталари учун чинакамига манфаатли «ноль» тарифи қабул қилиб олди. Бу тарифда фойдаланувчилар фақат сотиб олинадиган маҳсулот нархини тўлайдилар – банк томонидан ҳеч қандай комиссия олинмайди. Картани InfinBank иловасида ёки банкнинг бутун Ўзбекистондаги филиалларида буюртиришингиз мумкин.

«Ноль» тарифи бўйича Visa Classic картаси 35 000 сўм эвазига чиқарилади, картадаги сарфланмас қолдиқ атиги 10 АҚШ долларини ташкил қилади. Visa InfinBank карталаридан нақд пул InfinBank кассаларида мутлақо комиссиясиз берилади. «Ноль» тарифида ишлайдиган Visa Virtual картасини идентификациядан ўтган мобил илова мижози ҳам мутлақо бепул чиқариши мумкин. Унда сарфланмайдиган қолдиқ 5 АҚШ долларига тенг.

Ўзининг 15 йиллик тўйи билан мижозларини қутлашда давом этган ҳолда, InfinBank 15 сентябрдан бошлаб «100 доллар эвазига Тайландга» акциясини бошламоқда. Шартлари оддий: шу йилнинг 15 декабрига қадар ҳар қандай харид учун 100 АҚШ доллари ёки 1 миллион сўмдан бошланувчи маблағни сарфланг ва икки кишилик йўлланма тикилган ютуқли ўйинда қатнашинг. Ютуқли ўйинда сизнинг жами йиғиндиси 100 АҚШ долларига тенг барча тўловларингиз қатнашади. Ҳар бир 100 доллар ғалаба сари битта имконият демакдир. Шу боис тўловлар қанчалик кўп бўлса, Тайландга йўлланма ютиб олиш имконияти шунчалик ортаверади. Бунда офлайн ва онлайн режимда амалга оширилган барча харидлар иштирок этади. Карталар орасидаги ўтказмалар бундан мустасно.

Visa картаси билан тўлаш ҳозирда нақд пул ёки бошқа карталар билан тўловни амалга ошириш сингари одатий ҳолга айланди. Боз устига, битта Visa картаси барча карталарнинг ўрнини босиши мумкин: тўловлар Humo терминаллари ўрнатилган ҳамма жойда банк ўрнатган курс бўйича миллий валютада қабул қилинади. Агар InfinBank чиқарган Visa картаси аллақачон ҳамёнингиздан жой эгаллаган бўлса, демак, омадим чопибди деб ҳисоблайверинг. Ютуқли ўйин шартлари сиз учун ҳам ўзгармасдан қолади: карта чиқарилишини кутишга асло ҳожат йўқ, соҳил бўйидаги Янги йил таътили сари имкониятингизни ҳозироқ синаб кўринг. Харидингиз баракали бўлсин, сизга омад тилаб қоламиз!

InfinBank иловасини шу ердан юклаб олинг.

Sayt: infinbank.com
Facebook: fb.com/InFinBank
Instagram: @investfinancebank
Telegram-bot: t.me/Infin_bank_bot

Реклама

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео