«Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган павильони намойиш этилди ва “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишларига старт берилди

ХIV Тошкент халқаро кинофестивалида «Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган павильони намойиш этилди ва “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишларига старт берилди.

– “Бир неча йил аввал ушбу павильон аянчли аҳволда эди, кино ишлаб чиқариш замонавий ускуна-жиҳозларни талаб қилар эди. Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг кинематографияни ривожлантиришга қаратаётган эътибори туфайли реконструкция қилиниб, жаҳон андозалари даражасида фильмлар суратга олиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланди. Шавкат Мирзиёевнинг “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига қутлов нутқини тинглаб, бугун ўзбек киноижодкорлари учун барча йўллар очиқ эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Охирги икки йил ичида биз жадал тараққиётни кўра бошладик. Биз эса бундан кейин ҳам миллий кино санъатини жаҳон саҳналарида намойиш қилиш, азиз томошабинлар учун сифатли ва қизиқарли контент яратиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз”, — дейди «Ўзбекфильм» киноконцерни директори Баҳодир Одилов.

 

Янги панорамали павильон энг юқори замонавий бадиий ва технологик савияда фильмлар суратга олиш имконини беради. Агар илгари йирик блокбастерлар ва жанговар фильмлар хромакей ёрдамида суратга олинган бўлса, бугун «StageCraft» технологиясидан фойдаланиш билан ҳаммаси глобал миқёсда ўзгаради. Технология битта павильоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик чоксиз LED панеллар ўрнатилди.

Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади. Объектларнинг фондаги ҳолатини камеранинг жойлашишига қараб ўзгартириш сифатли фильм суратга олиш имконини беради. «StageCraft» технологиясидан фойдаланган ҳолда сиз исталган бурчакдан суратга олиш мумкин. Ҳақиқий ва виртуал камераларнинг комбинацияси автоматик равишда объективни ўзгартиришни таъминлайди. Виртуал камерани мустақил равишда ҳам, масалан, динамик саҳналар учун ҳам ҳаракатлантириш мумкин.

Янги павильонда кинофестиваль меҳмонлари “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг биринчи эпизоди суратга олинганини кўришди. Меҳмонлар режиссёр камерасида фильм қандай суратга олинаётганини шахсан кўриш, ижодий жамоа ва фильм актёрлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Фильм афсонавий Самарқанд Регистонининг яратувчиси – Баҳодир Ялангтўш ҳақида ҳикоя қилади. У Регистон майдонида «Шердор» ва «Тиллақори» мадрасаларини бунёд этган. Тошкент халқаро кинофестивалида «Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган павильонида намойиш этилди ва “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишларига старт берилди.

Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади