Путин Россия ўғитларини қашшоқ давлатларга бепул беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия Европа Иттифоқи портларида турган ўғитларини ривожланаётган давлатларга бериши мумкин. Бу ҳақда малакат президенти Владимир Путин ШҲТнинг Самарқанд саммитида маълум қилди, деб хабар беради «RBK».

Фото: Президент матбуот хизмати

«Европа Иттифоқининг денгиз портларида Россиянинг 300 минг тонна ўғитлари тўпланиб қолди, биз уларни ривожланаётган давлатларга бепул беришга тайёрмиз», — дейди Путин. У мазкур маълумотни БМТ бош котиби Антониу Гуттеришга топширганини қўшимча қилган.

Путиннинг таъкидлашича, Россия мамлакат ўғитларига қўйилган санкцияларнинг олиб ташланишини олқишлайди. Бироқ чекловларнинг бекор қилиниши фақат Европа Иттифоқига аъзо давлатларга тааллуқли, яъни уларгина Россия ўғитларини харид қила олади. «Дунёдаги ривожланаётган, қашшоқ давлатларчи?», — дейди Путин.

«БМТ бош котиби ўринбосари иштирок этаётганидан фойдаланиб Европа комиссиясининг қарорига фақат гапда таъсир кўрсатмай, амалда Еврокомиссиядаги ҳамкасбларимиздан бундай очиқ-ойдин камситувчи чекловларни олиб ташлашини талаб қилишини сўраймиз», — дейди Россия президенти.

Шунингдек, у Москва жаҳон бозорида дон экспортини оширишини, 2022 йилда 30 миллион тонна, 2023 йилда эса 50 миллион тонна етказиб беришни режалаштираётганини маълум қилган. «Озиқ-овқат маҳсулотларимизнинг 90 фоизи Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг бозорларига кетмоқда», — дея таъкидлайди Путин.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида, Россия, Украина, Туркия ва БМТ «дон битими»ни имзолаган бўлиб, унга мувофиқ Украина донининг Қора денгиздаги хавфсиз коридор орқали экспортини ташкиллаштириш ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига етказишдаги чекловларни бекор қилишга келишилган. Москва битимнинг иккила томони ҳам параллель равишда амалга оширлиши кераклигини талаб қилган.

БМТ Россия ўғитлари ҳамда донининг жаҳон бозорига чиқарилишидаги чекловларни олиб ташлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини билдирган.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео