Россия Ғарб санкциялари оқибатида 100 миллиардлаб доллар йўқотди — «Bloomberg»

Россия молиявий сектори Украинага амалга оширилган ҳужум сабаб Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар оқибатида тўғридан-тўғри 100 миллиардлаб доллар йўқотди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлигининг ички ҳужжатларига таяниб, «Bloomberg» нашри хабар берди.

Фото: «RIA Novosti»

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу ҳисобот 29 август куни бўлиб ўтган россиялик юқори мартабали амалдорларнинг йиғилиши учун тайёрланган. Ҳужжатнинг мазмунини йиғилишдан хабардор манбалар тасдиқлаган.

Ҳужжатга мувофиқ тўғридан-тўғри йўқотишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Фонд бозори капитализациясининг 40 фоизга камайиши;
  • Банк капиталининг 10 фоизга камайиши;
  • Марказий банк валюта резервларининг «музлатилган» 300 миллион доллари;
  • «Музлатилган» 4,6 триллионлик евробонлар;
  • Қиймати 563 миллиард рубллик турли активларнинг «музлатилиши».

Ҳисоботда санкциялар сабаб етказилган жами зарар келтирилмаган. Россия Молия вазирлиги мазкур ҳисоботига изоҳ беришни истамаган. Нашр 12 сентябрь куни Россия президенти Владирмир Путин «Россия ташқи босимларга ишончли туриб бермоқда», иқтисодиёт эса «босқичма-босқич барқарорлашиб, ўсишни бошлаяпти» деган гапларини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, август охирларида «Bloomberg» Россия ҳукуматига санкцияларнинг иқтисодиётга таъсири бўйича ҳисобот киритилганини маълум қилганди. Бир неча ой давомида ҳисоботни тайёрлаган россиялик амалдорлар ва экспертлар иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига таҳдид солаётган Ғарб санкциялари туфайли Россия узоқроқ ва чуқурроқ рецессияга юз тутиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ Россия Ҳиндистондаги банклардан олмос сотиш ва шу тариқа санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади