Россия қўшинларидан озод этилган Изюм шаҳри яқинидаги ўрмондан катта қабристон топилди — фото

Украина армияси томонидан озод этилган Харков вилоятининг Изюм шаҳри яқинидаги ўрмондан қабристон топилди. Суратлар «Настоящее время» телеканали томонидан эълон қилинган.

Фото: «Настоящее время»

Қайд этилишича, телеканал ушбу суратларни украиналик журналистлардан олган. Суратларда тахтатдан ясалган ҳочларни кўриш мумкин. Айрим ҳочларда ёзувлар ҳам бор — фамилия ёки сана. Улардан бирига «Украина Қуролли Кучлари, 17 киши, Изюм шаҳри, моргдан» дея ёзилган. Шу билан бирга, қабрларнинг бир қисми ҳочсиз.

Фото: «Настоящее время»

Украина Алоҳида вазиятларда бедарак йўқолганлар бўйича масъули Олек Котенко суратларнинг ҳақиқий эканини тасдқилаган. Телеканал эфирида у Украина томони россиялик ҳарбийлар жойлаштирган роликлардан қабристон борлигидан хабардор бўлган ва Изюм озод этилгач, уни қидирган.

Котенконинг сўзларига кўра, бу ердан юзлаб қабрлар бор. Уларга қанча одам кўмилгани ва марҳумлар қандай ҳолатда вафот этгани номаълум. Тахминларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар билан бирган оддий фуқаролар ҳам бор. Ўлим саналаридан келиб чиқилса, тинч аҳолининг бир қисми Россия армияси Изюм шаҳрини ўққа тутганида ҳалок бўлган.

Фото: «Настоящее время»
Фото: «Настоящее время»
Фото: «Настоящее время»

«Гап юзлаб қабрлар ҳақида кетмоқда. Одамлар қандай ҳолатда ўлим топганини билишимиз керак. Ўйлайманки, бу ўқ очишлар оқибатаида юза келган зўраки ўлим. Буни Буча дейишни истамайман. Бу ерда одамлар айтайлик, маданиятли тарзда кўмилган. Мен қабрларни кўрдим ва улар кичкина эмас. Бу ҳақда ўйлашни ҳам ўйламайман, лекин у ерда ҳалок бўлган болалар ҳам бўлса керак», — дейди Котенко.

Харков вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Болвиновнинг Британиянинг «Sky News» нашрига маълум қилишича, бу ерга 440 га яқин одам дафн этилган.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Харьков вилоятидаги муҳим таъминот маркази бўлган Изюмдаги йўқотишдан кейин Россия армиясининг фаолиятини танқид қилганди. «Мен Мудофаа вазирлигидаги каби стратег эмасман. Аммо хатоларга йўл қўйилди. Ўйлайманки, улар бундан хулоса чиқаради», — деган Қодиров.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди