Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисда нутқ сўзлади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари анжуманда биринчи маротаба иштирок этаётган давлат раҳбарлари – Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедовни самимий қутлаган.

«Қадимий ва меҳмондўст Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар раҳбарларини, фахрий меҳмонларимиз ва халқаро ташкилотлар вакилларини шахсан қабул қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман», — деган Президент сўзи аввалида.

Шунингдек, Ўзбекистон ШҲТга раислик даврида ташкилот доирасидаги амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, унинг салоҳияти ва халқаро нуфузини оширишга интилгани таъкидланган.

Хавфсизлик масалалари билан бир қаторда савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга устувор эътибор қаратилди. Ташкилот фаолиятининг барча соҳаларида кўплаб ташаббуслар амалга оширилган.

«Пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, Раислик режасини биргаликда тўлиқ амалга оширишга муваффақ бўлдик. 80 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз бугун қабул қилинган 40 дан ортиқ ҳужжатда ўз ифодасини топган», — деган Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг очилишида нутқ сўзлагани, учрашувда Қозоғистон Президенти Тоқаев, Ҳиндистон Бош вазири Моди, Хитой Президенти Си Сзинпин, Қирғизистон Президенти Жапаров, Покистон Бош вазири Шариф, Россия Президенти Путин ва Тожикистон Президенти Раҳмон сўзга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди