Шерзодхон Қудратхўжа ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистон учун йирик тарихий ҳодиса эканини айтди

Миллий медиа ассоциацияси бошкаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити Ўзбекистон учун қандай аҳамият касб этиши ва шу каби саволларга жавоб берди.

— Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқаnд саммити ҳақида умумий фикрларингиз қандай. Унга Ўзбекистон раислик қилаётгани унинг ҳалқаро ҳамжамиятда тутган ўрни ҳақида нима дея оласиз?

«Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бошқа дунё миқёсидаги тузилмалар ичида анча ёш бўлишига қарамасдан дунё нигоҳини ўзига қарата олди. Ташкилот икки руҳда ташкил этилган, биринчиси Шанхай руҳи, унга қаратилган умидлар, мамлакaтлaр бирлашганда Самарқандда ўзгача бир кайфият пайдо бўлди.

Ташкилот пайдо бўлгандан буён биринчи марта геосиёсий дунёдаги гeоҳарбий вазиятнинг энг оғири бугун, бу пандемиядан кейинgи давр, бу Рoссия-Украина ўртасидаги сиёсий вазият, Қирғиз -Тожик чегарасидаги муаммолар, бир жиҳатдан Озарбайжон ва Арманистоннинг келишмовчиликлари. Биз кўряпмизки, шундай зиддиятли вазиятда ҳaм бу платформа ишлаяпти, бугун бу давлат раҳбарлари келишди ва фикр алмашишди», — дейди Шерзодхон Қудратхўжа.

Унинг таъкидлашича, Эрдўғаннинг саммит доирасидаги биринчи ташрифи, Эрон президенти Раисийнинг 20 йил деганда илк бор Ўзбекистонга келиши ва умуман бу ерда имзоланаётган ҳужжатлар ва бўлаётган келишувларнинг бориши ташкилот тарихида ўзгача из қолдиради. Бу билан Самарқанд тарихда қолиши ҳақидаги фиркга алоҳида тўхталиб ўтилди.

«Баъзилар ўйлаяптки бизда ғарбга нисбатан қарши ҳаракат бўляти. Мен ўйлайманки бунақа эмас. Сенатор Сафоев айтганидек, Бу ердаги мақсад деворлар қуриш эмас, дунёдан чекланиш, ёпилиш эмас. Мақсад – янги кўприклар, янги йўллар очиш, янги имкониятларни излаш. Палмерсоннинг гапи тўғри: ҳар бир мамлакатнинг доимий душманлари ёки дўстлари бўлмайди, унинг доимий манфаатлари устувор бўлади. Tушунишимиз керакки, бошқа давлатга баҳо беришимиз оғир, чунки у ўзиниng манфаатлари нуқтайи назаридан бирор иш қилади. Лекин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти барча мамлакатларнинг манфаатларини инобатга олиб яхши хулоса ва натижаларга олиб келувчи платформа вазифасини бажаради», — дейди Миллий медиа ассоциацияси бошкаруви раиси.

— Сиз жудаям кўп матбуот марказларида ишлагансиз, журналистларнинг ҳозирги фаолияти ҳақида нима дея оласиз?

«Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитида журналистлар учун ҳамма шароитлар яратилган. Кенг ва кўп одамга мўлжалланган хона ва оддий қаҳвадан тортиб, медиаларга ахборот етказиш учун юқори тезликдаги интернетгача.

Саммит ишини ёритиш учун Америкадан «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова келди. Бундан ташқари, «Озодлик» вакили Қирғизистонлик Жипек Бегалиев билан танишдик. Шу билан бирга, «Озодлик»нинг ўзбек шўбаси раҳбари Паҳлавон Содиқ билан ҳам бир дастурҳонда ўтирдик. Расмийлар бўлди, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов, АОКА раҳбари Асаджон Хаджаев бўлишди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти турли йўналишда иш юритадиган оммавий ахборот воситаларини бир жойга жамлади. Авваллари Ўзбекистонда матбуот марказлари бўлганда халқаро журналистлар ажратиларди. Қанақадир биз ўзимизни иккинчи даражали деб билардик. Йўқ, бугун мен ундай деб ўйламайман», — дейди Қудратхўжа.

Миллий медиа ассоциацияси бошкаруви раиси, Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университети ректорига кўра, Искандар Зулқарнайн милоддан аввалги 329 йилда Мароқандага келганда, уни яшил ҳудуди, унинг яшиллигини кўрганда «Ҳа, устозим Арасту айтгани каби Самарқанд чиндан ҳам гўзал экан, лекин устозим айтганидан ҳам гўзалроқ», — деган. Мен ўйлайманки, Самарқандга келган бугунги дунё етакчилари ҳам Арастунинг сўзларига қўшилишади.

«Самарқанд мана орадан 3 минг йил ўтиб яна шундай муҳим чорраҳа васифасини бажараётганидан ғурурланаман», — дейди Шерзодхон Қудратхўжа.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чечинистон президенти Рамзан Қодиров ҳам ШҲТнинг Самарқанд саммити ҳақида илиқ фикрлар билдириб, Ташкилотнинг ишига омад тилаганди. Шунингдек, Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг афғон халқига ёрдам бериш ҳақидаги чақириғи ҳурматга сазовор эканини таъкидлаган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео