Bugun оқшоми: Самарқандга парвоз қилган дунё лидерлари, орден олган Си Цзиньпин, 15 млрдлик келишувлар, Навоийни эслаган ХХР Раиси, Самарқандда дарахт эккан президентлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугун, 15 сентябрь куни Тожикистон, Туркманистон, Россия, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Туркия ва Қозоғистон давлат раҳбарлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келишди. Кеча Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровлар Самарқандга келган бўлса, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакатидаги вазият туфайли саммитда қатнаша олмаслигини билдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған биринчи президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, қабри пойига гул қўйишди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 15 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг учрашувида 15 та шартнома имзоланди. Жумладан, «Яшил» ҳамкорлик, рақамли иқтисодиёт, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, коррупцияга қарши курашиш, қурилиш соҳаларидаги ҳамкорлик, 2022-2025 йилларда маданий ҳамкорлик, миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда бир қатор Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги битимлар тузилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раисини «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Шундан сўнг давлат раҳбарлари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази боғига кўчат ўтказишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди. Икки давлат музокаралари натижасида дипломатик паспорт эгаларига визасиз режим тўғрисида, фан-техника, маданий, спорт, туризм, иқтисод, қишлоқ хўжалиги, транзит савдоси, кимё саноати каби соҳалардаги меморандумлар, келишув ва дастурлар имзоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитой Халқ Республикаси Раиси Навоий ғазалидан иқтибос келтирди. Си Цзиньпин икки халқ бундан икки минг йил муқаддам Буюк Ипак Йўли орқали боғланганини таъкидлаб, 30 йил аввал Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилгани ва унга «Олий Даражали Дўстлик» ордени берилиши бу алоқаларни янада юксак босқичга кўтарганини эътироф этди. Хитой раҳбари ўз нутқида Алишер Навоийнинг «Ёр ўлинг бир-биринғизгаким, эрур ёрлиғ иш» ғазалидан парча ўқиди.

Давлат раҳбарлари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази боғига дарахт экишди. Кун якунида Шавкат Мирзиёев, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровлар дарахт экиш маросимида қатнашишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг

 

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади