Си Цзиньпин ШҲТ саммитида кечки овқатни нега ўтказиб юборгани маълум бўлди

Хитой раиси Си Цзиньпин 15 сентябрь Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанддаги саммити доирасида 11 давлат раҳбарлари билан кечки овқатда қатнашмаган эди. «Reuters» агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги манбасига таяниб, бунинг сабаби тўғрисида маълумот берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Си Цзиньпин коронавирусга қарши эҳтиёт чоралари туфайли кечки овқатни ўтказиб юборган. Агентлик Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Россия президенти Владимир Путин каби етакчилар кечки овқатга борган чоғида олинган суратларда Хитой раҳбарининг бўлмаганига эътибор қаратган.

Таъкидланишича, бу 69 ёшли Си Цзиньпиннинг «COVID-19» пандемияси бошланганидан бери биринчи хорижий сафари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни барча таклиф этилганлар Самарқандга етиб келишди, учрашувлар бошланди. Саммитнинг биринчи куни якунида меҳмонлар учун норасмий қабул ташкил этилди. Давлат раҳбарлари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг самарали музокараларидан сўнг салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Президент Мирзиёев Хитой раиси «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлаган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади