Тошкентда ички ишлар ходимлари ва фуқаро ўртасидаги можаро юз берди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ва фуқаро ўртасида содир бўлган жанжал видеога муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Маълум қилинишича, 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган. Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Бироқ Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан, сабабсиз суд мажлисига келмагани сабабли уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган. 9 сентябрь куни фуқаро Н.Б. ИИО ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётгани ҳолати видеода акс этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ходимларнинг ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда маҳалла раиси ва инспектор маст эркакка куч ишлатгани, Андижонда ИИБ ходими журналистга куч ишлатиб, телефонини олиб қўйгани, Наманганда ИИБ ходимлари фуқарони куч ишлатиб олиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди