Украинага ажратилган янги 600 млн долларлик ҳарбий ёрдамга оид маълумотлар эълон қилинди

АҚШ томонидан Украинада ажратилган янги 600 миллион долларлик ёрдам пакети ичидан «HIMARS» залп ўт очиш реактив тизимлари учун қўшимча снарядлар, 105 миллиметрли артиллерия қуроллари учун ўқ-дорилар, 1000 дона 155 миллиметрли артиллерия снарядлари ва тўртта артиллерияга қарши радар ўрин олади. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Nikkei Asia»

Бундан ташқари, Украинага оғир техникаларни ташиш учун тўртта юк машинаси ва саккизта тиркама, дронларга қарши ҳаво тизимлари, миналарни тозалашда ишлатиладиган қурилмалар, «Claymore» миналари, портловчи зарядлар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, тунги кўриш мосламалари етказилади.

Президент Жо Байден ҳокимият тепасига келганидан буён умумий ҳисобда Қўшма Штатлар Киевга 15,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди. 2014 йилдан бери Украина ҳарбий эҳтиёжлари учун 17,9 миллиард доллар, Россия томонидан ҳарбий операция бошланганидан бери эеса 15,1 миллиард доллар олган.

Аввалроқ Америка Мудофаа вазирлиги февраль охирларида Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Вашингтон Киевга 140 та артиллерия тизимини, 660 минг снаряд ва уларга ракеталарни; 41 минг зирҳли нишонларга мўлжалланган кўчма зенит ракеталарни; 1,4 минг кўчма зенит ракета мажмуаларини; 15 та вертолёт; 38 та радар; 10,2 минг автомат ва пистолет; 63,8 миллион патронлар; 18 та патруль катерларни топширганини маълум қилганди.

Аввалроқ Пентагон Путиннинг янги стратегияси ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолаганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди