Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилади

«Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг бухоро филиали фаоятини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарорга қўра, институт Фанлар академиясидан Маданий мерос агентлиги тузилмасига ўтказилди. Институтнинг юридик шахс бўлмаган Бухоро филиалини ташкил этилади.

Институтнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • қадимги тош асридан бошлаб ривожланган ўрта асрларни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганиш борасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш;
  • тадқиқ этиладиган даврлар маданиятлари хронологиясини ва даврлаштирилишини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон ҳудудининг ибтидоий одамлар томонидан ўзлаштирилишини, цивилизациянинг шакллантирилишини, илк шаҳарлар давлатчилик, қадимги жамиятлар дунёқарашини, жаҳон динлари пайдо бўлишини ва ривожланишини, савдо-сотиқ муносабатлари ва «Буюк ипак йўли» тарихини ўрганиш;
  • ҳунармандчилик, металлургия ва кон иши, археологик ёдгорликларни аниқлаш, археологик тадқиқотлар олиб бориш, харитага тушириш ва илмий муомалага киритиш;
  • республика ҳудудидаги ноёб археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
  • археологик топилмаларни таъмирлаш услуби ва қадимий технологик усулларни тиклаш ҳамда ушбу йўналишда ваколатли орган томонидан берилган тегишли рухсатномага эга бўлган археология тадқиқотларини жалб қилиш;
  • археология соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш, Институтнинг илмий йўналишларидан келиб чиқиб, жаҳон илм-фани ютуқларини ўрганиш, улардан фойдаланишни ҳамда маҳаллий ва халқаро миқёсда қўшма тадқиқотлар ташкил этиш.

Шунингдек, институт республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини археологик изланишларга кенг жорий қилиш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт директори Институтнинг Илмий кенгаши тавсиясига кўра бош вазирнинг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири билан келишилган ҳолда, Маданий мерос агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда реставрация қилинадиган обидалар рўйхати шакллантирилганди. Бундан ташқари, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди