Зеленский Кривой Рогдаги ракета зарбаларидан кейин россиялик ҳарбийларга мурожаат қилди — видео

Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 203-куни якуни муносабати билан ўз халқига йўллаган мурожаатида Россия Қуролли Кучларининг Кривой Рог шаҳрига берган зарбаларига муносабат билдирди. У мурожаатнинг бир қисмини рус тилида, россиялик ҳарбийларга қарата айтган.

Фото: Украина президентининг матбуот хизмати

«Ҳеч қандай ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган Кривой Рог, Карачунов сув омбори тўғони ва бошқа объектларга, юз минглаб оддий тинч аҳолига бугун амалга оширган ракета зарбаларингиз — бу Россия ютқазишининг яна бир сабабдир. Нафақат урушни, балки тарихни ютқазади. Тарихни инсонлар ёзади, инсон бўлмаганлар эса — ҳеч қачон. Тарихда қандай из қолдирасизлар? Закета зарбаларини бераётганлар. Бизнинг ерларимизга келганлар. Кучсиз бўлиб. Сизлар — фуқаролар билан урушаётган нимжонсизлар. Уруш майдонидан қочиб, узоқдан зарар етказмоқчи бўлаётган пасткашлар. Ўз набиралари уяладиган террорчи бўлиб қоласизлар.

Воқеалар ривожи кўрсатяптики, рус аскарлари учун ягона йўл — украин кучларига таслим бўлиш. Фақатгина шу уларнинг ҳаётини сақлаб қолишни ва барча конвенцияларга мос муносабатларни кўришини кафолатлайди. Россиялик ҳар бир аскар Украинага асир тушсагина, Россия учун мағлубиятли урушда маънисиз ўлим топмаслигини тушуниб етиши керак», — дейди Зеленский.

Президент Кривой Рогдаги тўғонга берилган ракета зарбаси россиялик аскарларнинг ахлоқий-психологик ҳолатидан қутқара олмаслигини қўшимча қилган. «Улар рус қўмондонлиги уқувсиз экани ва уларни Украинада барча йўналишларда тор-мор этилиш кутаётганини тушунди. Россия бу террорни ҳеч қанақасига тузата олмайди, чунки террор ундан фойдаланаётган кучсизлик намунаси», — дея таъкидлайди Зеленский.

14 сентябрь куни Кривой Рог ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкул Россия қўшинлари «Кинжал» ва «Искандер» ракеталари орқали шаҳарнинг гидротехник инфратузилмаси объектларига зарба берганини маълум қилган. Натижада Ингулес дарёсидаги сув сатҳи 2-3 метрга кўтарилган. Вилкулнинг маълумотларига кўра, 112 та хусусий уй ва участка сув остида қолган. Дарёнинг сув ўтказувчанлигини ошириш мақсадида кечаси тўғон назорат остида портлатилган. 15 сентябрь тонгида дарёдаги сув оқими камайган ва унинг сатҳи пасайишни бошлаган.

Россия ва Украина манбаларига кўра, рус қўшинлари тўғонга зарба бериш орқали Украина Қуролли Кучларининг Херсон йўналиши бўйлаб ҳаракатини секинлаштириш учун амалга оширилган бўлиши мумкин.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди