21:00 | 17.09.22 340

Бугун оқшоми. Нон тарқатган ўзбекистонликлар, халққа мурожаат қилган Жапаров, паспорти олиб қўйилган мигрантлар

@bugunoqshomi — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Фарғонада эвакуация қилинаётган Қирғизистон фуқароларига нон ва сув тарқатилди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан эвакуация қилинаётган қирғизистонликларга Сўхдаги Ўзбекистон фуқаролари томонидан нон ва сув тарқатилаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Йўқ, улар «Open budget» учун овоз йиғишмаётган эди.

Кадр: Telegram / @news24kg

Маълум бўлишича Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида давом этаётган зиддиятлар оқибатида ўққа тутилаётган Боткен вилояти ажҳолисини эвакуация қилиш бошланган. Лекин Тожикистон томони «Боткен—Ош» йўлига ўқ узганидан кейин одамларни кўчириш учун Ўзбекистоннинг Сўх анклавидан фойдаланилган.

Сўхликлар эса қўшниларига ёрдам қўлини чўзиб эвакуация қилинаётган қирғизистонликларга машина ойнасидан нон ва сув тарақатишган. Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Боткен ва Лелек вилоятларидан чегара қишлоқларининг 136 мингдан ортиқ фуқаролар эвакуация қилинган.

Садир Жапаров қирғиз халқига мурожаат қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тожикистон билан чегарадаги вазият бўйича халқига мурожаат қилди.

Фото: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбари қирғиз-тожик чегарасидаги можарода ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб ўзининг ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасига пост жойлаган.

«Улар Ватан чегараларини ҳимоя қилиш ва еримизнинг бир метрини ҳам бермаслик борасидаги муқаддас бурчини бажариб, ҳалок бўлди», — деб ёзади Жапаров. Шунингдек президент ҳалок бўлганларнинг оилаларига зарур ёрдамлар кўрсатилишини билдирган.

Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегарадаги муммолар ҳал этилгани, бироқ Тожикистон билан баҳсли нуқталар ҳали ҳам мавжудлигини таъкидлаган. «Тарих кўрсатадики, чегара масаласи сабр ва яхшилаб ўрганишларни талаб этади. Бу мураккаб жараён. Аммо Қирғизистон томони масалани имкон қадар тезроқ ечишга уринади», — деган давлат раҳбари.

Россияда 20 га яқин ўзбекистонлик мигрантнинг паспорти олиб қўйилди

Россияда 20 га яқин ўзбекистонлик мигрантнинг паспорти олиб қўйилиб, ўрмон хўжалигида ишлашга мажбур қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Россиядаги Ханти-Мансийск автоном округи Няган шаҳрида иш берувчи Ўзбекистоннинг 19 фуқаросидан паспортини олиб қўйган. Улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган.

Жабрланувчилар ҳолат юзасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилган. Округ ҳудудидаги агентлик ходимларининг ҳаракати билан мигрантларнинг паспортлари қайтариб берилган.

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги вилоятида фавқулотда ҳолат режими жорий этилди

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Тожикистон билан чегарадаги вазият туфайли фавқулотда ҳолат режими жорий этилди. Аҳолини эвакуация қилиш бошланди.

Фото: «24.kg»

Қайд этилишича, вилоятда фавқулодда ҳолат режими 16 сентябрда жорий қилинган. Икки мамлакат ўртасидаги вазият 16 сентябрга ўтар кечаси кескинлашган. Қирғизистон Боткен ва вилоятнинг Лайлак туманларига, шунингдек, Ош вилоятига зарбалар берилгани ҳақида маълум қилган. Тожикистон эса Сўғд вилоятининг Гофуров ва Исфара туманларига ҳужум қилингани ҳақида айтмоқда.

Самарқанд саммитидан сўнг яна йўллар очилди

Самарқандда ўтказилган икки кунлик саммитдан сўнг шаҳарда транспорт ҳаракати ва йўллар 17 сентябрдан бошлаб яна аввалги режимда ишлай бошлади.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, 14–17 сентябрь кунлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида жамоат траспорти ҳаракатига қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилган эди.

Эрон президенти АҚШ раҳбари билан учрашишдан бош тортди

Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТ бош ассамблеясида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашишдан ҳеч қандай маъно кўрмаётганини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, ҳозирги маъмуриятнинг Трамп давридагиси билан айтарли фарқи йўқ.

Фото: «Global Look Press»

Маълумот учун, 2018 йилда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Эрон билан ғарб давлатлари ўртасида 2015 йилда тузилган ядро дастурдан воз кечиш тўғрисидаги келишувдан чиққан эди. Бунга жавобан Эрон 2019 йилда уран бойитиш ишларини келишувдагидан юқори даражада бошлаганини эълон қилганди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 383
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 151
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 769
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 287
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 483
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 499