Эрон президенти Раисий Байден билан учрашишдан бош тортди

Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеясида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашишдан ҳеч қандай маъни кўрмаяпти. Бу ҳақда «CBS News» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

«Йўқ. Бундай учрашув амалга ошади деб ўйламайман. У билан учрашув ёки суҳбат фойдала бўлади деб ҳисобламайман», — дейди Раисий Байден билан учрашиши ҳақидаги саволга жавобан.

Эрон етакчисининг қўшимча қилишича, мамлакат ҳозирги ва Теҳроннинг ядро бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси келишувидан чиққан Доналд Трамп раҳбарлигидаги АҚШ администрацияси ўртасида сезиларли фарқни кўрмаяпти.

2018 йилда Трамп уч йил олдин Эрон ва яна олтита давлат билан ядров дастурдан воз кечиш бўйича имзоланган Қўшма ҳаракатлар режаси келишувидан чиқишини эълон қилган. Эрон ўзининг ядровий объектларига «МАГАТE» инспекторларини киритиши, ғарб давлатлари эса босқичма-босқич Эронга қўйилган санкцияларни олиб ташлаши керак бўлган. 2019 йилда Эрон уранни келишувда белгиланган чекловлардан юқори бойитиш жараёни бошланганини эълон қилган эди.

Ядро битимини қайта тиклаш бўйича музокаралар 2021 йилнинг ўрталарида бошланган эди.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел ядро битими бўйича Эрон билан музокаралар охири берк кўчага кириб қолганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ўрталарида Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Теҳрон техник жиҳатдан ядровий бомба ясашга қодир, лекин уни яратиш-яратмаслик ҳақида ҳали бир қарорга келмаганини айтган эди.

Трамп хорижий давлатнинг ядровий салоҳияти ҳақидаги ҳужжатларни сақлагани маълум бўлди

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди