Фарғонада эвакуация қилинаётган қирғизистонликларга сув ва нон тарқатишди

Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолиси тожик-қирғиз чегарасидаги кескинлик сабаб 16 сентябрь куни эвакуация қилинаётган Қирғизистонликларга нон тарқатаётгани акс этган тасвирлар тарқалди. Бу ҳақда «24.kg» нашри хабар берди.

Кадр: Telegram / @news24kg

Қайд эртилишича, қирғиз-тожик чегарасида юзага келган отишмалар ва ҳарбий ҳаракатларда тинч аҳоли жабрланмаслиги учун Қирғизистон Боткен вилояти аҳолисини фавқулодда эвакуация қилишни бошлаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган тасвирларга кўра, Сўх тумани аҳолиси қўшни қирғиз машиналари ойнасидан сув ва нон тарқатган. Муаллиф видеонинг қаерда суратга олинганлигини кўрсатмаган, аммо тожик томони «Боткен – Ўш» йўлига ўқ узганидан кейин, эвакуация учун Фарғона вилоятининг Сўх тумани орқали хавфсиз йўлак қурилган.

Шунингдек, Боткен ва Лелек вилоятларининг чегара қишлоқларидан 136 мингдан ортиқ қирғиз фуқаролари эвакуация қилинган. Уларнинг аксарияти Сўх анклавидаги транзит йўлак орқали кўчириб ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида куч тузиламари вакилларининг музокаралари ўтказилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди