КХШТ Котибияти Қирғизистон—Тожикистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти («ОДКБ») Котибияти Қирғизистон—Тожикистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдирди.

Фото: «KNews.kg»

Қайд этилишича, «ОДКБ» Котибияти 14-16 сентябрь кунлари Қирғизистон—Тожикистон чегарасида оғир қуроллардан фойдаланиш натижасида юз берган тўқнашувлар оқибатида ҳар икки томондан қурбонлар ва ярадорлар бўлгани, шунингдек, фуқаролик инфратузилмаларида вайронагарчиликлар юзага келганидан жиддий хавотир ва ташвишда.

«Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, уларнинг дардларига шерикмиз», — дейилади муносабатда.

Шунингдек, «ОДКБ» Котибияти Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари ўт очишни тўхтатиб, музокаралар бошлаганини олқишлашини билдирган.

«Ушбу мураккаб чегара масаласини тартибга солиш, кескинликни камайтириш ва эскалацияга йўл қўймасликка чора топилишига ишонамиз. Куч ишлатилишини номақбул деб ҳисоблаймиз. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Котибияти вазиятни диққат билан кузатмоқда ва ҳозирда ўрнатиладиган ярашув узоқ муддатли бўлади. Можарони фақатгина музокаралар столида ҳал этиш зарур, инсонлар ўлимига бошқа йўл қўймаслик керак», — дея таъкидланади муносабатда.

14 сентябр тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган. 16 сентябр куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида куч тузиламари вакилларининг музокаралари ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Унда Қирғизистон Вазирлар Мҳакамаси раиси ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев, президентнинг ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ва куч тузилмалари раҳбарлари қатнашган.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео