Ўзбекистон ва Япония ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида келишувларга эришилди

Ўзбекистон делегацияси Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича халқаро ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Японияда бўлиб турибди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мабуот хизмати Bugun.uzга хабар берди.

Фото:Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги Ахборот Хизмати

Маълум қилинишича, ташрифдан кўзланган асосий мақсад мамлакатнинг коррупцияга қарши курашувчи идоралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирокида  Япониянинг коррупцияга қарши курашувчи идоралари билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликдаги лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Япониянинг Адлия вазири, Бош прокурори, Парламент ташқи ишлар вазири, Миллий кадрлар агентлиги раҳбари, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги директори ўринбосари, Миллий полиция агентлиги бош комиссари ўринбосари ва бошқа масъул идоралар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Муҳокамалар давомида давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабат муҳитини яратиш, қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш, коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, коррупциявий омиллар ва хавф-хатарларни аниқлаш борасида илғор технологияларни жорий этиш каби масалаларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Аввалроқ Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистоннинг Transparency International’нинг Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланганига муносабат билдирганди. Маълум бўлишича, Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан 2021 йил учун эълон қилинган рейтингда Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича Ўзбекистон 6 поғонага юқорилаб, 180 та мамлакат орасида 140-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон 100 баллик индекс бўйича 28 балл тўплаган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди