Қирғизистон Тожикистон билан чегарадош вилоятида фавқулодда ҳолат режимини жорий этди

Қирғизистон Тожикистон билан вазиятнинг кескинлашгани сабаб чегарадош Боткен вилоятидан аҳолини эвакуация қилмоқда, фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «24.kg»

«Фуқаролик ҳимояси бошлиғи, президентнинг ваколатли вакили Абдикарим Алимбаевнинг 16 сентябрдаги буйруғи асосидан Боткен вилояти ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди», — дейилади хабарда.

Икки мамлакат ўртасидаги вазият 16 сентябрга ўтар кечаси кескинлашган. Қирғизистон Боткен ва вилоятнинг Лайлак туманларига, шунингдек, Ош вилоятига зарбалар берилгани ҳақида маълум қилган. Тожикистон эса Соғд вилоятининг Гофуров ва Исфара туманларига ҳужум берилгани ҳақида айтмоқда.

17 сентябрь ҳолатига кўра, икки мамлакат чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда. Бишкек тожикистонлик ҳарбийлар Боткен вилоятидаи «Достук» ва «Паҳсаариқ» қишлоқлари, шунингдек, Ўш вилоятининг «Тешиктош», «Қорамик» ва «Королдобо» ҳамда Боткен вилоятининг «Торт-Кочо» чегара ҳудудлариларини ўққа тутаётганини маълум қилган.

Душанбенинг ёзишича, Қирғизистон чегара қўшимча кучларни жойлаштириб, позициясини мустаҳкамлаяпти, бу эса «вазиятни беқарорлаштириш мақсадида қирғиз ҳарбий хизматчилари навбатдаги провакацион ҳаракатларга тайёрланаётганидан далолат беради». Шунингдек, мамалакат ҳукумати Лахш туманидаги «Сархадчи» назорат-ўтказиш пункти, «Душанбе» чегара заставаси ва Исфара шаҳри «барча турдаги оғир техникадан» ўққа тутилганини маълум қилган.

Қирғизистон томони маълумотларига кўра, 24 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам яраланган. Тожикистон қурбонлар сони бўйича расмий рақамларни келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма юзага келган. Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланганди. 16 сентябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғиз—тожик давлат чегарасидаги вазият бўйича навбатдаги музокаралар бошланганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади