Россияда иш берувчи 20 га яқин ўзбекни паспортини олиб қўйди
Россияда 20 га яқин ўзбек фуқароси паспортларини олиб қўйишди ва ўрмон хўжалигида ишлашга мажбур қилишдиишди. Бу ҳақда «Nova24.uz» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Россиядаги Ханти-Мансийск автоном округи Няган шаҳрида иш берувчи Ўзбекистоннинг 19 фуқаросидан паспорт олиб қўйган. Улар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган.

Шунингдек, улар мазкур ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилган. Ханти-Мансийск автоном округидаги агентлиги тезкор ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон фуқароларига паспортлари қайтариб берилди ва ҳуқуқлари тикланган.
Аввалроқ Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигитга куч ишлатган ходим ишдан олингани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларга оид янги таклиф берилгани тўғрисида хабар берилганди.