Садир Жапаров чегарадаги вазият бўйича қирғиз халқига мурожаат қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Боткен вилояти ҳудудидаги қирғиз—тожик чегарасидаги можарога муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан бирига пост жойлаштирди, деб хабар беради «Sputnik».


Фото: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Давлат раҳбари жанговар тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

«Улар ватанни чегаралари ҳимоя қилиш ва еримизнинг бир метрини ҳам бермаслик борасидаги муқаддас бурчини бажариб, ҳалок бўлди», — деб ёзади Жапаров. У ҳалок бўлганларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилишини ваъда қилган.

Шунингдек, Қирғизистон президенти қаҳрамонлик кўрсатган чегарачиларга муннатдорчилик билдириб, тезкор маълумотларга кўра, тожик томони ҳам катта йўқотишларга учраганини таъкидлаган.

«Чегара масаласи тартибга солинмаган, шу сабабли можаролар юзага келяпти. Биз аждодларимиздан қолган ернинг бир метрини ҳам бермаймиз. Миллий манфаатларимизни қатъият билан ҳимоя қиламиз», — дея таъкидлайди президент.

У Ўзбекистон билан чегарага оид масалалар деярли ҳал этилганини, Тожикистон билан эса ҳамон кун тартибида турганини эслатиб ўтган.

«Тарих кўрсатадики, чегара масаласи сабр ва яхшилаб ўрганишларни талаб этади. Бу мураккаб жараён. Аммо Қирғизистон томони масалани имкон қадар тезроқ ечишга уринади», — деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябр тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган. Қирғизистон томони маълумотларига кўра, 24 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам яраланган. Тожикистон қурбонлар сони бўйича расмий рақамларни келтирмаган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги