Самарқандда автомобиль йўллари очилиб, трамвай ҳаракати тикланди

Самарқанд шаҳрида 17 сентябрдан бошлаб транспорт воситалари ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаркати чеклананган эди.

Хусусан, 14–17 сентябрь кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Г-34, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан мазкур кўчаларда жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилганди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилган эди.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 15–16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан мактабларда дарс жараёни 19 сентябрдан бошланиши хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туриши маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди