БМТ бош котиби Қирғизистон ва Тожикистонни узоқ муддатли сулҳ тузишга чақирди
Қирғизистон ССВ маълумотларига кўра, 37 нафар фуқаро можаро қурбони бўлган
Қирғиз-Тожик чегарасида давом этаётган мажароларга Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби мурожаат қилиб давлат раҳбарларидан узоқ муддатли сулҳ тузишга чақирди. Бу ҳақда «K.news» нашри хабр берди.
Қайд этилишича, 17 сентябрь куни ўтказилган баёнотда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутеррес Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида зўравонликлар авж олганини ташвиш билан кузатаётаётгани айтилган. Бош котиб қурбонлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
«Бош котиб Қирғизистон ва Тожикистон раҳбариятини узоқ муддатли сулҳни ўрнатиш учун мулоқотга киришишга чақиради, Иккала томон ҳам вазият жиддийлашишини олдини олиш учун мавжуд механизмдан тўлиқ фойдаланиши керак», — деган Бош котиб номидан унинг вакили Стефан Дужаррик.
Шунингдек, томонларнинг илтимосига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, баёнотда таъкидланганидек, чегарадаги тафовутларни бартараф этадиган барқарор eчимини излашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Тожикистон ҳарбий кучлари Қирғизистоннинг чегарадош қишлоқларигаамалдаги сулҳни бузган ҳолда ҳужум қилганларидан кейин16 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна бир йирик тўқнашув бўлиб ўтган.
Кун давомида бир неча бор ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув эълон қилинган, аммо тожик томонининг провокациялари туфайли чегарада отишма яна бошланган. Шу сабабдан Баткен минтақасида фавқулодда вазият жорий этилган.
17 сентябрь куни Қирғизистон чегара хизмати чегарада ўқ отишни қайта бошлаганини эълон қилган. Тожикистон ҳарбий кучлари Баткен ва Ўш вилоятларидаги бир нечта қишлоқларга миномётлардан ўқ узган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 37 нафар қирғизистонлик можаро қурбони бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХШТ Котибияти Қирғизистон—Тожикистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди. Ташкилот чегара ҳудудларида содир бўлаётган воқеалардан қаттиқ ташвишда эканини маълум қилган. Шунингдек, 16 сентябр куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида куч тузиламари вакилларининг музокаралари ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилганди.