Бугун оқшоми. Ходимини отиб қўйган банк бошқарувчиси, 7,2 балли зилзила, умумхалқ мотам куни

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Жиззахда банк бошқарувчиси ходимини отиб қўйди.

Қайд этилишича, 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани Тараққиёт МФЙда яшовчи Халқ банки Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. уйи олдида шу банкда бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи маст бўлган Н.Ж. билан ўзаро жанжаллашган. Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб, тан жароҳати етказган.
Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Тайванда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Тайванда 18 сентябрь куни 7,2 балли зилзила содир бўлди. Маълум қилинишича, зилзила ўчоғи Тайвандан 85 километр шарқда, ер юзасидан 10 километр чуқурликда бўлган. Тайвандаги зилзила сабаб Япониянинг Микояжама оролида цунами хавфи эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Фото: NDTV

Қирғизистонда 19 сентябрь умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди

Қирғзистон президенти 19 сентябрни миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Маълумот учун, 14-17 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадаги Баткен вилоятида Тожикистон билан ҳарбий тўқнашув юз берди. Бунда 46 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 129 нафари жароҳат олди. Яна 136 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, бир қанча жамоат ва хусусий биноларга зарар етганлиги хабар қилинди.

Тожикистондан эса 38 киши қурбон бўлган. Улардан 2 нафари ҳарбийлар экани айтилди.

Фото: Sputnik

БМТ бош котиби Қирғизистон ва Тожикистонни сулҳ тузишга чақирди

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш 17 сентябрь куни берган баёнотида Қирғизистон ва Тожикистонни узоқ муддатли ўзаро сулҳ тузишга чақирди. Бош котиб вазиятни чуқур ташвиш билан кузатиб турганини билдириб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Шунингдек, у томонларни мавжуд вазиятни юмшатиш учун барча механизмларни ишга солишга ва узоқ муддатли сулҳ тузишга чақирган. Бош котиб БМТ чегарадаги тафовутларни бартараф этадиган барқарор ечимни излашда ёрдам беришга тайёрлигини ҳам билдирган.

Фото: Wikipedia

Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин 18 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари билан телефон суҳбатини амалга оширди. Қайд этилишича, президент Путин икки давлат раҳбарларини можарони имкон қадар тезроқ ва фақат дипломатик йўл билан бартараф этишга чақирган.

Шунингдек, Москва Қирғизистон-Тожикистон чегарасида барқарорликни таъминлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Фото: Sputnik

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади