Жиззахда банк бошқарувчиси ходимини отиб қўйди

Ижтимоий тармоқларида Жиззах вилояти Зомин туманидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўз ходимини отганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолатга вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани Тараққиёт МФЙда яшовчи АТ Халқ банки Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. уйи олдида шу банкда бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи маст бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган. Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб Н.Ж га тан жароҳати етказган.
Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сариосиёлик 66 ёшли М.А. ўз қариндошини ўлдириш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилган ва қотилликни амалга ошириш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилганди.

 

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди