7:39 | 18.09.22 200

Кремль Украинада ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб берди

Байден Путинни Украинада ядровий қуролдан фойдаланмаслик бўйича огоҳлантирган

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарди, деб хабар беради «RIA Novosti».

Фото: «RIA Novosti»

Песков мазкур саволга жавоб ёзилган Россия ҳарбий доктринасини ўқишга чақирган. «Доктринани ўқинглар. У ерга ҳаммаси ёзилган», — дейди Путиннинг матбуот котиби.

Аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков мамлакат мавжудлиги хавф остида қолса, Россия ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилганди. 17 сентябрь куни эса Жо Байден Россияни Украинада ядровий қуролдан фойдаланмаслик бўйича огоҳлантирган.

Журналист АҚШ президентидан Владимир Путинга кимёвий ёки ядровий қуролдан фойдаланмаслик бўйича нима дея олишини сўраган. Байден «Буни амалга оширма», дея уч марта қайтарган. Америка етакчисининг сўзларига кўра, конвенцияларга мос келмайдиган қуроллардан фойдаланиш уруш ҳолатини ўзгартириб юборади, бунақаси охирги марта Иккинчи жаҳон урушида содир бўлган.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган.