11:34 | 18.09.22 249

Олимлар 380 млн йил олдинги жонзотга тегишли юракни топди

Тош қотган юрак замонавий акулаларникига жуда ўхшаш

Янги тадқиқотлар қирилиб кетган зирҳли балиқларнинг танасида органлар жойлашуви ҳозирги акулаларникига ўхшаш бўлган. Бу ҳақда «Science» журналида эълон қилинган мақолада сўз боради. Гап 419,2 миллиондан 358,9 миллион йил олдинги Девон даврида яшаган артродиралар ҳақида кетмоқда.

Фото: «Science»

Ғарбий Австралия музейи ҳамда Куртин молекуляр ва биология фанлари мактабининг етакчи тадқиқочиси Жон Куртин Кейт Тринайстикнинг айтишича, қадимги турларнинг юмшоқ тўқималари камдан-кам ҳолларда сақланиб қолингани инобатга олинса, мазкур кашфиёт жуда муҳим ҳисобланади.

«20 йилдан ортиқ вақтдан бери тош қолдиқларни ўрганаётган палеонтологй сифатида 380 миллион йил олдинги аждодининг уч ўлчамли ва ажойиб сақланган юраги топилганидан жуда ҳайратга тушдим», — дейди профессор Тринайстик. «Ушбу балиқларнинг юраги том маънода оғзида ва худди замонавий акулалардаги каби жабралари остида жойлашган», — дея таъкидлайди олим.

Мазкур тадқиқотда биринчи марта иккита бўлмали, жумладан, кичик бўлма юқорида жойлашган с-намунали юракнинг 3D-модели тақдим этилган.

Профессор Тринайстикнинг айтишича, ушбу хусусиятлар ўша вақтлардаги умуртқали ҳайвонларда ривожланган бўлиб, жағларнинг бош ва бўйин орасида жойлашуви учун қандай ўзгаришини кўриш учун ойна ҳисобланади.

Бундан олдин, Саудия Арабистонида дунёдаги энг қадимий объект аниқлангани, Тибетда энг қадимий излар топилгани тўғрисиада хабар берилганди.