19:56 | 18.09.22 376

«Оқибатлари бўлади»: Байден Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирди — видео

Байденга кўра, ядро қуролидан фойдаланиш «уруш ҳолатини» тубдан ўзгартириб юборади

АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путинни Украинада ядровий қурол қўлламасликдан огоҳлантирди, деб хабар беради «Daily Mail».

Фото: «AP Photo»

Қайд этилишича, Россия армияси Украинада мағлубиятга учрамоқда. Шу сабабли Путин ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалган, экспертлар бу борада турли фикрларни билдирмоқда.

Жо Байден «60 дақиқа» дастурида журналистлар билан мулоқотда Путинни Украинада тактик ядровий қуролни қўлламасликдан огоҳлантирган. Унинг сўзларига кўра, бу «уруш ҳолатини» тубдан ўзгартириб юборади. Жумладан, шу қадар кенг кўламли ўзгарадики, бунақаси охирги марта Иккинчи жаҳон урушида содир бўлган.

«Бу оқибатларни юзага келтиради. Россия бутун тарихи давомида дуч келмаган даража яккаланиб қолади», — дейди Америка етакчиси.

Байден аниқ ҳаракатлар режаси ҳақида гапиришдан бош тортган, бироқ Қўшма Штатлар Россия ташлаган қадамлардан келиб чиқиб ҳаракат қилишини айтган.

Аввалроқ Американинг истеъфодаги бригада генерали Кевин Раян Путин ноиложликдан Украинада ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтганди. Унинг фикрича, Россия президенти радикал чора кўриш учун босим ҳис қилаётган бўлиши мумкин. Украинанинг қарши ҳужуми Кремль раҳбарини «қизил тугма»ни босиши учун триггер вазифасини ўташи мумкин.

Аввалроқ Россия президенти ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, олимлар ядро уруши сайёрага қандай таъсир қилишини аниқлаганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 868
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 425
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1777
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163