Ўзбекистон Хитойнинг «CAMCE» компаняси билан шартнома имзолади

Хитойнинг «CAMCE» компанияси Ўзбекистонда дор йўлларини қуради. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Самарқандда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва «Инжиниринг бўйича Хитойнинг ‘CAMCE’ корпорацияси» Очиқ акциядорлик жамияти директорлар кенгаши раиси Ван Бо иштирок этган.

Туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик қилиш ва дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш, тенглик қоидалари ва ўзаро ҳурматга асосланган меморандумда қуйидагилар мувофиқлаштирилган:

  • Ўзбекистонда инвестицион қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ва дор йўлларини эксплуатация қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;
  • битим доирасида инвестицион лойиҳаларни оммалаштириш учун экспертларни жалб қилиш;
  • дор йўлларини қуришга мўлжалланган жойларни танлаш ҳамда ҳамкорликнинг техник ва молиявий даражадаги тафсилотларини аниқлаштириш учун мутахассислар гуруҳини юбориш;
  • дор йўлларини эксплуатация қилиш ва бошқариш бўйича ўқув ташкиллаштириш.

Шунингдек, мазкур битимни тайёрлаш доирасида Инжиниринг бўйича Хитойнинг «CAMCE» корпорацияси вакиллари ҳудуднинг инфратузилма шароитларини ўрганиш учун Бўстонлиқ туманига ташриф буюришди. Ташриф давомида Хитой корпорациясининг делегацияси «Чорвоқ» Туристик-рекреацион зонаси дирекциясининг инвестицион лойиҳалари, шунингдек, туманда дор йўлларини қуришга қизиқиш билдирган.

«Инжиниринг бўйича Хитойнинг ‘CAMCE’ корпорацияси» ОАЖ (China CAMC Engineering Co., Ltd.) Хитой марказий ҳукуматининг бошқарувидаги давлат корхонаси бўлган — Хитой миллий машинасозлик корпорацияси (SINOMACH) таркибига кириши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ШҲТ саммити доирасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида 15 та ҳужжат имзолангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек,  савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка доир умумий қиймати 15 миллиард долларлик келишувларга эришилди ва битимлар имзоланган.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди