22:34 | 18.09.22 175

Путин Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент томонларни вазиятни тинч ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган

Россия Президенти Владимир Путин 18 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Фото: Sputnik

Қайд этилишича, Путин томонларни вазият янада авж олишига йўл қўймасликка ва вазиятни имкон қадар тезроқ фақат тинч, сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган.

Шунингдек, Москва Қирғиз-Тожик чегарасида барқарорликни таъминлаш учун ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаган.

«К-News» нинг хабарига кўра, Садир Жапаров Владимир Путинга ҳозирги вазият, Қирғизистон томонидан қайд этилган ўлим ва жароҳатлар сони, тўқнашувлар натижасида Қирғизистоннинг Боткен вилояти чегара қишлоқларининг фуқаролик ва ижтимоий инфратузилмасининг вайрон бўлиши тўғрисида маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғзистоннинг Боткен вилоятида фавқулотда ҳолат режими жорий қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистонда 19 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилингани маълум қилинган.