8:27 | 18.09.22 296

Сурияда тарқалган вабо бутун минтақага хавф туғдириши мумкин — БМТ

Сўнгги уч ҳафтада мамлакатда 900 дан ортиқ кишида вабо аниқланган

БМТ сўнгги йилларда биринчи марта Сурияда қайд этилган вабодан хавотирда эканини билдирди. Ташкилотдагиларнинг маълум қилишича, ушбу касаллик бутун минтақа учун хавф туғдириши мумкин, деб хабар беради «BBC».

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, сўнгги уч ҳафтада Сурияда вабога чалиниш бўйича 900 дан ортиқ ҳолат қайд этилган ва саккиз киши касаллик оқибатида ҳалок бўлган. Касаллик Ҳалаб ва Дейр-аз-Зор вилоятларида тарқалган. Тахминларга кўра, вабо одамлар вилоятлар орасидан оқиб ўтувчи ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фойдаланиладиган Фурот дарёсининг сувини ичиши оқибатида юзага келган. Касалликнинг тарқалиши, шунингдек, иқлим ўзгариши ва мамлакат ичидаги можаролар сабаб бутун Сурияда сув етишмаётганини кўрсатмоқда.

«Касаллик Сурияда ва минтақадаги барча инсонлар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш учун зудлик билан шошилинч ҳаракатларни кўриш керак», — дейди БМТнинг Суриядаги гуманитар масалалар бўйича координатори Имрон Ризо.

БМТнинг маълум қилишича, гуманитар ёрдам аллақачон зарар кўрган ва бошқа хавфли ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига етказилган. Тоза ичимлик суви ҳам юк машиналарида олиб келинмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув қувурлари орқали вабо тарқалиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. «Ўзсувтаъминот» мазкур хабар юзасидан муносабат билдириб, фуқаролардан бу каби ёлғонларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликни сўраган. Шунингдек, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарларни рад этганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 194
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 90
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 687
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 231
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 435
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 458