Халқаро армия «АрМИ-2022» совриндорларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Халқаро армия «АрМИ-2022» ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни қутлашга бағишланган тантанали тақдирлаш маросими 17 сентябрь куни «Ғалаба боғи»да бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Тақдирлаш маросимида Президент Админстрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Олий Мажлис депутатлари, шунингдек давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Ҳар бир мусобоқа йўналиши бўйича саҳнага чиққан ҳарбий жамоа аъзолари вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари, пул мукофотлари ҳамда белгиланган хизмат муддатидан олдин навбатдаги ҳарбий унвон билан тақдирланган.

Қайд этилишича, Дунё  армияларининг энг кучли жамоалари ўзаро кураш олиб борган «АрМИ-2022» Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон бу йил ҳар қачонгидан юқори ўринларни эгаллаган.

Аввалроқ Россия томонидан ташкил этиладиган халқаро армия ўйинлари «АрМИ-2022» 12 та давлатда, жумладан Ўзбекистонда ҳам бўлиб ўтганди. Уларда 37 давлатдан вакиллар иштирок этиб, 13-27 августь кунлари, жами 12 давлатда, жумладан, Россия, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Арманистонда ўтказилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади