Африка қитъасининг асосий бойликлари учта давлатга тегишли экани маълум бўлди

Африка қитъаси бойликларининг ярми учта давлат — Жанубий Африка, Миср ва Нигерия аҳолисининг қўлида. Бу каби маълумотлар Британиянинг «Henley&Partners» инвестиция-консалтинг фирмаси ва Жанубий Африканинг «New World Wealth» компаниялари томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган.

Қайд этилишича, Жанубий Африка, Миср ва Нигериянинг бадавлат инсонлари мос равишда 651 миллиард, 307 миллиард ҳамда 228 миллиард долларга эгалик қилади. Умумий сумма 1,18 триллион долларга тенг бўлиб, бу бутун Африка бойликларининг 56 фоизи демакдир. Марокаш ва Кения қитъадаги энг бадавлат давлатлар бешлигини ёпган. Мазкур давлатладаги аҳолининг бойлиги мос равишда 125 миллиард ва 91 миллиард долларни ташкил этади.

Охириги ўн йилликда Жанубий Африка, Миср ва Нигерияда хусусий капиталнинг салбий ўсиш суръатлари кузатилган: -12 фоиз, -23 фоиз ва -27 фоиз. Бу эса ўз навбатида Африка бойликларининг 2011 йилдан буён 7 фоизга камайишига олиб келган. Бу энг бадавлат давлатлар қитъадаги вазиятга қанчалик таъсир кўрсатишига исбот бўла олади. Жанубий Африкада бошқа исталган Африка мамлакатидан икки баробар кўп долларли миллионерлар истиқомат қилади.

«New World Wealth» кейинги ўн йилликда Африка бойликлари 38 фоизга ошишини прогноз қилмоқда. Ва бу Шарқий Африка мамлакатлари ҳисобида содир бўлади.

«2031 йилга бориб, Уганда ва Руандада 60 фоиздан ортиқ, Кения ва Замбияда эса 50 фоиздан ортиқ ўсиш кузатилади», — дейилади ҳисоботда.

Таъкидланишича, бу каби ўсишларга технологик секторнинг ривожланиши ҳисобига эришилади.

Аввалроқ Хитойлик миллиардерлар активларини қайси давлатда сақлаши маълум қилинганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди