«АрМИ-2022» ўйинларида юқори ўринларни егаллаганларнинг унвони бир поғонага кўтарилди

«АрМИ-2022» ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни қутлашга бағишланган тантанали тақдирлаш маросими 17 сентябрь куни «Ғалаба боғида» бўлиб ўтди. «Bugun.uz» мухбири тақдирлаш маъросимида иштирок этиб, Президент буйруғи билан унвони бир поғона тепага кўтарилган Лейтенант Умаров Ҳабиб билан суҳбатлашди.

«Халқаро армия ўйинларида фахрли биринчи ўринни жамоамиз билан эгалладик. Мазкур мусобоқанинг 6 та рекорд натижасини қайд этдик. Шуни таъкидлаш керакки мен бугун муддатидан аввал Катта лейтенант унвонини олдим. Бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Берилган унвон ўз навбатида менга жудаям катта масъулият юклайди. Буларнинг ҳаммаси Президентимизнинг Қуролли кучларга бўлган эътибори Мудофаа вазирлигининг бизга яратиб бераётган шарт- шароитлари натижаси ҳосилидир. Бундан кейин ҳам мен ўз устимда тинмай ишлаб, билим ва малака кўникмаларимни ошириб бунданда юқори натижаларни кўрсатиб нафақат Ўзбекистонда балки жаҳон ареналарида ҳам юртимиз байроғини юқорига кўтаришга вада бераман дейди», – «Қуролсоз уста» жамоасининг аъзоси Умаров Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги жамоаси 54 дақиқа 24 сония натижа билан биринчи, Россия Федерацияси терма жамоаси 1 соат 11 дақиқа 24 сония натижа билан иккинчи ўринни эгаллашганди. 15 нафардан иборат ҳарбий хизматчилар эстафета кўринишида навбати билан таъмирлаш полигонидаги 5,45 миллиметрли АКС-74 автоматини, гранатамёт, «Беретта» пистолети, Д-30 гаубицаси, зенит қурилмаси ва реактив артиллерия қурилмасини тўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, ушбу қуроллардаги носозликларни аниқлаб бартараф қилиш, шунингдек, ўқотар қуроллардан узоқлиги 600 метр масофадан иборат отиш маррасига югуриб бориб, майдонда пайдо бўлувчи сунъий нишонларни яксон қилиш ва артиллерия қурилмаларидан пахтавон ўқ-дорилар отиш билан шартларни бажариб 1 ўринни эгаллаганди.

Олдинроқ Халқаро армия «АрМИ-2022» ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни қутлашга бағишланган тантанали тақдирлаш маросими 17 сентябрь куни «Ғалаба боғи»да бўлиб ўтганди. Шунингдек, Россия томонидан ташкил этиладиган халқаро армия ўйинлари «АрМИ-2022» 12 та давлатда, жумладан Ўзбекистонда ҳам бўлиб ўтганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади