Эрон полицияси ҳижоб сабаб қўлга олинган қизнинг ўлимини бахтиз ҳодиса деб атади

Эронда ҳижобни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан ушланган 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлими — бахтсиз ҳодиса. Бу ҳақда Катта Теҳрон полицияси бошлиғи Сардор Ҳусайн Раҳимий маълум қилди.

Фото: «Global Look Press»

«Полицияга нисбатан қўрқоқларга хос айбловлар илгари сурилди. Биз Қиёмат кунини кутамиз, аммо хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларни тўхтата олмаймиз», — дейди Раҳимий.

Унинг сўзларига кўра, полиция томонидан ҳеч қандай, ҳатто «кичик бўлсада» масъулиятсизликка йўл қўйилмаган. «Аминининг ўлими борасида интернетда эълон қилинган барча гаплар — бу мутлақ ёлғон», — дейди полиция бошлиғи.

У полиция ихтиёрида тегишли ҳужжатлар бўлишига қарамай, қизнинг ўлими сабабига изоҳ бермаслигини қўшимча қилган. «Менинг мутахассислигим — бу хавфсизликни таъминлаш, тиббиёт эмас, бу саволга изоҳ бермайман», — дейди Раҳимий.

У фуқароларни «миш-мишларга эътибор бермасликка» чақириб, ҳукуматнинг расмий хабарини кутишга чақирган.

Амини Теҳронга ўтган ҳафта келган ва метродан укаси билан чиқаётганида полиция томонидан қўлга олинган. Бунга қиз Эронда барча аёллар ўраши мажбур бўлган ҳижобни нотўғри ўрагани сабаб бўлган. Ҳукумат баёнотига қарамай, қизнинг ўлимидан кейин Эронда оммавий норозилик намойишлари бошланган. Аёллар ҳижобларини ечиб, сочларини қирққан ҳолда видеоларни ижтимоий тармоқларга тарқатяпти.

Эслатиб ўтамиз, июль ўрталарида эса эронлик инсон ҳуқуқлари фаоллари аёлларни «Миллий ҳижоб ва иффат куни»да оммавий равишда ҳижобни ечишга чақирган эди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди