Эронда ҳижобни нотўғри ўраган қизнинг ўлдирилиши сабаб оммавий норозилик намойишлари бошланди — видео

Эронда ҳижобни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан ушланиб, калтакланиши оқибатида вафот этган 22 ёшли Маҳса Амини сабаб норозилик намойишлари бошланди, деб хабар беради «Al Jazeera».

Фото: «The Times of Israel»

Эрон ҳукуматининг маълум қилишича, қизнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Қизнинг қабри атрофида норози инсонлар тўпланган. Омма орасидан «йўқолсин диктарор» овозлари янграй бошлагач, норозилик намойишчиларига қарата ўқ узилган.

Оммавий норозиликлар бутун мамлакат бўйлаб бошланган. Эронлик қизлар ҳижобларини ёқиб, сочларини қирқаётган ҳолатлари тасвирланган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаяпти.

Шунингдек, намойишчилар губернаторнинг офиси қаршисида ҳам тўпланган ва янги шиорларни бақирган, аммо хавфсизлик кучлари уларга қарши кўзни ёшлантирувчи газлардан фойдаланган.

Эрон ҳукумати ҳолат юзасидан тергов бошланганини эълон қилди. Қизнинг ўлимига алоқадор полициячилар тергов қилинмоқда. Улар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракатининг ҳижоб бўйича жорий қиладиган янги буйруғи маълум бўлганди. Шунингдек, Сингапурда ҳукумат томонидан бир неча ой ичида ҳамшираларга иш жойида рўмол ёки ҳижобда юришига рухсат берилиши мумкинлиги хабар берилганди. Июль ўрталарида эса эронлик инсон ҳуқуқлари фаоллари аёлларни «Миллий ҳижоб ва иффат куни»да оммавий равишда ҳижобни ечишга чақирган эди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди