Фарғонадаги боғчада 41 нафар бола овқатдан заҳарланди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар МТМда тарбияланувчи болаларнинг захарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолатга Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 17 сентябрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олтиариқ туман юқумли касалликлар шифохонаси ва мактабгача таълим муассасаларида ўрганиш олиб борди. Ўрганиш ўтказилган кунда Олтиариқ туманидаги 22, 39-сонли ва Марғилон шаҳридаги 16, 24- сонли МТМда тарбияланувчи  болаларни туман ва шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат этгани аниқланган.

Шунингдек, шифокорлар ва болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилганда беморларнинг аҳволи яхшиланаётгани қайд этилди. Баъзи болаларнинг соғлиғи яхшилангани сабабли улар уйига жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан таҳлилий маълумот тайёрланиб, юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли давлат идораларига юборилиши айтилди.

Аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган 5-сонли боғчада тарбияланувчилар оммавий заҳарланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берганди, шунингдек Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2022 йил 1 август куни тилини чайнаб юборган 5 ёшли бола вафот этгани хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео