Наманганда ариқда қон оқаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда 18 сентябрь куни «Мактаб ва маҳалла ариғида яна ҳар куни қонли сув оқиши давом этмоқда» дея тарқалган хабарга Наманган ФВБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Фото: Наманган ФВБ Ахборот хизмати
Фото: Наманган ФВБ Ахборот хизмати

Қайд этилишича, Наманган шахар ИИБ ва ФВБ ходимлари томонидан воқеа жойи яъни Янги Наманган тумани, Ғазина кўчаси ўрганилганда, шу кўчада жойлашган кушхонадан чиқган чиқинди сув канализация тармоғидан тошиб кўчадаги ариқга қўйилаётганлиги аниқланди.

«Ҳолатни бартараф этиш юзасидан ишлар ташкиллаштирилган. Ҳурматли фуқаролар мурожаат юзасидан юқоридаги холатни тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этамиз», – дейилади хабарда.

Aввалроқ Янги Наманган туманидаги ариқда кушхонадаги носозлик сабаб қон оқаётгани аниқланганди. туманнинг Ишонч МФЙ Газина кўчасида жойлашган хусусий кушхона канализациядаги носозлик сабаб тармоқ маҳаллий аҳоли фойдаланадиган ариқларга тошиб чиққан.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди