9:14 | 19.09.22 800

Навоийдаги уйнинг экин майдонидан кўмиб юборилган одам скелети топилди

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинган

Навоий вилояти Хатирчи туманида 16 сентябрь куни хонадонларнинг биридан уй эгаси ер ковлаётиб кўмиб юборилган одам скелети топиб олгани айтилди. Вилоят прократураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р. З. 2022 йилнинг 16 сентябрь куни ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида, одам суягига ўхшаш суяклар чиққанлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган.

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Намангандан топилган номаълум мавжудот скелетининг қайси ҳайвонга тегишли экани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, номаълум ҳайвоннинг скелети бундан 25 миллион йил аввал яшаган динозавр-индрикотерияга тегишли экани аниқланган. Бу мавжудотнинг скелети 13 март куни туманнинг Қоратепа маҳалласидан топилган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 382
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 243
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 452
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 408
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456