Олти ойдан сўнг қайта кўришган украиналик опа-сингиллар, елимланган қўл, Лондондаги чодирлар, сув остидаги уй — бугун суратлари.

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қирол Чарльз ва малика Анна қиролича Елизаветанинг дафн маросимида.

Фото: Reuters/Sarah Meyssonnier/Pool

Полиция Германиядаги иқлим ўзгаришига қарши намойишда кафтини Берлин кўчаларидан биридаги йўлга елимлаган экология фаолининг қўлини ошхона мойи ёрдамида чиқариб олишга урунмоқда.

Фото: Reuters/Christian Mang

Аёл Британия қироличаси Елизаветанинг дафн маросимида Уиндсордаги Лонг Уолк кўчасида ўтирганча тўқувчилик билан шуғулланмоқда.

Фото: Reuters/Molly Darlington

Қироллик флоти аъзолари қиролича Елизаветанинг дафн маросимида Уэстминстер аббатлиги ташқарисида туришибди.

Фото: Reuters/Hannah McKay/Pool

Пуэрто Рикога Фиона бўрони етиб келган вақтда машинага чиқишга уринаётган киши.

Фото: Reuters/Ricardo Arduengo

Лондондаги Отлиқ соқчилар биноси олдида қиролича Елизаветанинг дафн маросимидан бир кун аввал осмонда кўринган камалак.

Фото: Reuters/Marko Djurica

Туркиянинг Диёрбакир ҳудудида аёлларни кундалик ҳаётда кўпроқ велосипед минишга ундаш ва янада кўпроқ велойўлаклар қурилишига чақириш учун ўтказилган тадбирда велосипед ҳайдаётган аёл.

Фото: Reuters/Sertac Kayar

Фаластинлик деҳқон Салмон ал-Набаҳин ўз еридан топган, Византия империяси даврига тегишлилиги айтилаётган мозаикали полни тозаламоқда.

Фото: Reuters/Ibraheem Abu Mustafa

Германиянинг Франкфурт шаҳрида Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қарши намойишга чиққан Украиналик фаоллар.

Фото: Reuters/Alex Kraus

Лига партияси етакчиси Маттео Салвини 25 сентябрдаги навбатдан ташқари сайловлардан олдин ўтказилган митингда тарафдорлари қаршисида нутқ сўзламоқда. (Италия)

Фото: Reuters/Flavio Lo Scalzo

Лондонда қиролича Елизаветанинг дафн маросимидан бир кун олдин одамлар тиккан чодирлар.

Фото: Reuters/Marko Djurica

Тайваннинг Тайчунг тезюрар поезди станциясида зилзиладан сўнг кечиктирилган рейсни кутаётган одамлар.

Фото: Reuters/Ann Wang

Супер-ўрта вазн тоифасидаги Канело Алварез ва Геннади Головкин ўртасида T-Mobile Arena’да ўтказилган чемпионлик жангидан.

Фото: Joe Camporeale/USA TODAY Sports

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг тарафдорлари Огаёда ўтказган митинг.

Фото: Reuters/Gaelen Morse

БМТнинг Бандлик ва ёрдам агентлиги биноси олдида 2014 йилги Исроил-Ғазо урушида уйини йўқотган одамлар хонадони қайта қуриб берилишини талаб қилиб, баллонларни ёқмоқда.

Фото: Reuters/Mohammed Salem

Британия қироли Чарльз, малика Анна ва шаҳзодалар Эндрю ва Эдвард қиролича Елизаветанинг дафн маросимида.

Фото: Marco Bertorello / AFP

Фиона бўронидан кейин Пуэрто Рикодаги сув остида қолган уй.

Фото: Stephanie Rojas/AP

Италиядаги тошқинда уйи вайрон бўлган аёл.

Фото: Alessandro Serranò/REX/Shutterstock

Тайвандаги зилзилада бузилиб кетган Гаолияо кўпригига қараётган аёл.

Фото: Ritchie B Tongo/EPA

БМТнинг Бандлик ва ёрдам агентлиги биноси олдида 2014 йилги Исроил-Ғазо урушида уйини йўқотган одамлар хонадони қайта қуриб берилишини талаб қилиб баллонларни ёқмоқда.

Фото: Mahmud Hams/AFP/Getty Images

SpaceX Флоридадаги учиш майдонидан Starlink сунъий йўлдошини учирмоқда.

Фото: Marino/UPI/Shutterstock

Ветнам пойтахти Ханой шаҳридаги Ғарбий кўлга қармоқ ташлаётган балиқчи.

Фото: Nhac Nguyen/AFP/Getty Images

Хитойнинг Лианюнганг ҳудудидаги тиш шифокори тишларни парваришлаш кунида болалар билан оғиз гигиенасини муҳокама қилмоқда.

Фото: VCG/Getty Images

Харков вилоятининг Балаклия ҳудудига яқин қишлоқда ташлаб кетилган ишдан чиққан ҳарбий техникалар.

Фото: Sergey Bobok/AFP/Getty Images

АҚШда Мексика мустақиллик кунидан кейинги байрамлар иштирокчилари.

Фото: Ryan Rahman/Pacific Press/Shutterstock

64 ёшли Олга Валкова Харковдаги озод қилинган қишлоғидан қайтган 80 ёшли опаси Гарина Назоренко билан 6 ойдан сўнг яна учрашди.

Фото: Yasuyoshi Chiba/AFP/Getty Images

Британия Бош вазири Лиз Трасс қиролича Елизаветанинг Уэстминстер аббатлигидаги дафн маросимида.

Фото: Ben Stansal

Бразилиянинг Салвадор ҳудудида ҳиндулар ҳуқуқлари намойишларидан кейин вазифасини бажараётган маҳаллий кўча тозаловчи ишчи.

Фото: Rodrigo Abd/AP

Толибон аскари Гуантанамода ҳибсда сақланган толибон вакили Башир Нурзайнинг озод қилиниш маросимидан олдин Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонасида.

Фото: AP Photo/Ebrahim Noroozi

Қиролича Елизаветанинг тобути Уэстминстер залидан Уэстминстер аббатлигига олиб кетилмоқда.

Фото: Jasper Colt/USA TODAY

АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден қиролича Елизаветанинг дафн маросимида иштирок этиш учун Лондондаги Уэстминстер аббатлигига етиб келди.

Фото: WPA Pool, Getty Images
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди