Ўзбекистонда туризм экспорти ҳажми 2019 йилга нисбатан 25 миллион долларга пастлаган

Шавкат Мирзиёев раислигида «Мамлакатнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари» юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида туризм соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида тўхталди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент ахборот хизмати

Қайд этилишича, Президент 2022 йил туризм учун пандемиядан кейин қайта тикланиш даври бошланганини таъкидлаган. Жумладан:

  • cентябргача бўлган даврда юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди ва 3,1 миллион нафарни ташкил этган;
  • йил бошидан туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлган (2019 йил давомида 951 миллион доллар бўлган);
  • юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайган (бу 2019 йилда ўртача 3 кунни ташкил этиб, улар 195 доллар сарфлаган);
  • Ички саёҳат қилувчилар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 миллион нафарни ташкил қилган;
  • Туризмда топилган даромаднинг 30 фоизи одамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб бориши, саноатда ва бошқа тармоқларда бу 10 фоиздан ошмаслиги кўрсатиб ўтилган.Туризм соҳасида яратилган битта иш ўрни турдош тармоқларда қўшимча иккита иш ўрни пайдо бўлишига туртки бериши таъкидланган.
  • Буни тушунган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан ишлаб, сайёҳлар келадиган жойларни кўпайтираётгани айтилган.

Шунингдек, эндиликда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилиниши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида «Мамлакатнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари» юзасидан видеоселектор йиғилишида 14 та туман ҳокимини ишдан бўшатгани ва Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳайфсанд эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди