Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги йўлни очишга келишиб олди

Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари 18 сентябрь куни «Гулистон» чегара пунктида учрашиб, чегара йўлини очиш ва транспортлар ҳаракатини таъминлашга келишиб олди. Бу ҳақда Соғд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шу куннинг ўзида Ворух посёлкасига — Тожикистоннинг Боткен вилоятидаги эксклавига йўл очилган. Бу ердаги отишмалар тўғрисидаги 14 сентябрда хабар берилганди.

«Учрашув давомида томонлар мавжуд масалаларни музокаралар йўли билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилиш ҳамда имкон қадар тезроқ чегарадаги тўқнашув оқибатларини бартараф этиш лозимлиги инобатга олинди», — дейилади хабарда.

Фото: Соғд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

14 сентябрь тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган.

16 сентябр куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида куч тузиламари вакилларининг музокаралари ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Унда Қирғизистон Вазирлар Мҳакамаси раиси ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев, президентнинг ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ва куч тузилмалари раҳбарлари қатнашган. Эртаси куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти («ОДКБ») Котибияти Қирғизистон—Тожикистон чегарасидаги вазиятга муносабат билдириб, музокаралар бошлаганини олқишлашини маълум қилдан эди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди