Ромлар узоқ хизмат қилиши учун керак бўлган 7 та кўзга кўринмас жиҳат

Кўпинча янги турар-жойга кўчиб ўтиш ёки капитал қурилиш жараёнида янги ромларни харид қилиш масаласига дуч келасиз. Бироқ Ўзбекистоннинг аксарият аҳолиси учун бу масала етарли даражада мураккаб бўлиши мумкин. Агар ромларни танлаш борасидаги муҳим саволларга жавобларни ҳали билмасангиз, бу мақоламизни охиригача ўқишни тавсия қиламиз.

Конструкция

Биринчи ўринда ром профилининг турини аниқлаб олиш керак. Профиль ичида ҳаво камералари мавжуд. Камераларнинг миқдори, тузилиши, шовқин ва иссиқлик изоляциясига таъсир кўрсатади. Металл-пластик профилнинг монтаж кенглигига эътибор қаратинг, бироқ у ромнинг якуний нархига салмоқли таъсир кўрсатишини ҳисобга олинг, кераксиз хусусиятларга ортиқча тўлов қилмаслик учун вазиятни баҳоланг ва ўйлаб кўринг.

Энгелберг 8к русумли профиль конструкцияси

Ишлаб чиқарувчидан сиз танлаган ромларда бутун конструкцияга мустаҳкамлик ва ишончлилик берувчи арматуралаш борлигини сўраб олиш ҳамда у яхши сифатга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Мутахассислар Марказий Осиё минтақаси учун профилининг монтаж кенглиги камида 60 мм бўлган металл-пластик ромларни ўрнатишни тавсия қиладилар.

Эҳтиёт бўлинг! Нархни арзонлаштириш мақсадида ишлаб чиқарувчилар металл арматуралашда маблағ тежаш ҳолатлари тез-тез учраб туради ва уни қўпинча ошиқ-мошиқларни маҳкамлаш жойида қўллашади қасддан ингичка металлдан фойдаланади ёки арматуралашдан тўлиқ воз кечишади.

Профиль қанчалик кенг бўлса, арматуралаш ҳам шунчалик қалин ва ишончли бўлиши керак. У зангламас қотишмадан ясалган ёки руҳланган бўлиши, қалинлиги 1,5 мм дан кам бўлмаслиги шарт. Рангли ёки ламинацияланган ромлар қуёшда қаттиқроқ қизишини ҳамда 2 мм ва ундан ортиқ арматураланиши кераклигини ҳисобга олинг. Арматураланган профиль туташган контурга эга эмас ва ускунада кавшарлашдан олдин пластик профилга ўрнатилиб маҳкамланади. Металл ва пластикнинг эриш ҳарорати фарқланиши сабабли, у металл-пластик конструкциялар бурчагида пайвандланишининг иложи йўқ.

Профилни танлаш вақтида албатта сифат сертификатлари мавжудлиги ва тақдим этиладиган кафолатлар ҳақида сўранг. 2022 йилда АКФА Гроуп компаниясининг янги ишланмалари «Turkiya Façade Testing Institute» расмий сертификациясидан мувафаққиятли ўтди. ФТИ томонидан ўтказилган синовлар натижалари Европа иттифоқи томонидан қабул қилинган. «Turkiya Façade Testing Institute» – Европа иттифоқининг нотификация қилинган лабораторияси бўлиб, ТУРКАК агентлиги томонидан аккредитация қилинган. У осма деворлар, ромлар, эшиклар ва бошқа қурилиш материалларини CЭ маркировкаси жараёни учун синов ва таҳлил қилади. Маркировка маҳсулот истеъмолчилар саломатлиги учун зарарли (хавфли) эмаслигини ҳамда атроф-муҳит учун зиёнсиз эканлигини тасдиқлайди.

Фурнитура ва аксессуарлар

Бу ҳолда тежамкорлик ўзига-ўзи зарар етказишни англатади. Фурнитура ойнаравон, енгил ва қулай очилиши ва ишончли ёпилишига таъсир қилади. АКФА ассортиментида қатор жаҳонда етакчи компанияларнинг турли механизм, фурнитура ва аксессуарлари тақдим этилган, шу жумладан: Ротто (Германия), Фаб& Фих (Буюк Британия), Ҳоппе (Германия), Форнах (Туркия). Улар орасида бузишдан юқори ҳимояга, қўшимча қулфлаш нуқталарига ва ром тизимини очишнинг ўзига хос вариантларига эга механизмлар мавжуд. Фурнитура ва аксессуарлар сизнинг эҳтиёжингиздан келиб чиққан ҳолда танланади.

Муҳим: ойна фурнитураси зангламаслиги, шаклан ўзгармаслиги ва едирилмаслиги учун сифатли металлдан бўлиши керак. Кенг тарқалган фурнитура турларидан очилишнинг бурама, қайтарма  механизмларни айтиб ўтиш мумкин. Охирги тури қимматроқ бўлади, сабаби ўзида очилишнинг икки турини бирлаштириб, ром конструкциясида дарча бўлишини кўзда тутиш заруратидан халос қилади. Бунда Европа ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотини танлаган маъқул сабаби статистикага кўра улар хитой аналогларига нисбатан бир неча баробар ишончли бўлиб сизга анча кўп хизмат қилади.

Энергия самарадорлиги: замонавий тенденциями ёки мижозлар учун чинакам фойдами?

Ҳозирги кунда энергия тежовчи технологиялар ҳақида кўплаб муболаға фикрлар мавжуд. Ахботрот етишмаслиги сабабли улар харидорларга нотўғри маълумот бериб, инновацион ечимлардан фойдаланишнинг аниқ фойдасини баҳолаш имконини бермайди.
Энергияни тежовчи ойналарнинг оддий ойналардан фарқини англаш учун оддий эксперимент натижалари билан танишиш тавсия этилади. Р&Д АКФА мутахассислар бир камерали қўшойна билан жиҳозланган турли ромларнинг ички ойнаси ҳароратини ўлчадилар. Стандарт ойналар орқали иссиқлик йўқотилиши 10 % дан 40 % гача бўлган. Бундан келиб чиқадики, энергетик самарадор ойналар хоналарда иссиқликни сақлаш ва кондиционерлашда маблағни тежаш орқали келусида киритган сармоянгизни оқлайди. Энергетик самарадор ромлар ойналар орқали иссиқлик йўқотилишини тахминан 70% гача қисқартиришга қодир. Ёзги мавсумда эса улар кондиционерлаш ҳаражатларини тахминан 50% га қисқартиради.


Шовқиндан ҳоли бўлишни хоҳлаганда
Шовқин даражаси инсон эшитиш бўсағасини ҳисобга олган ҳолда децибелларда — акустик бирликларда (дБа) ўлчанади.

Баланд товушларга сезгирлик кечқурун, иш кунидан кейинги чарчоқ ҳолатида ва кечаси кучаяди. Кўпчилик одамларни 50 дБ гача бўлган мўътадил шовқин даражаси, масалан, яқин жойда оддий овоз баландлигида суҳбатлашиш ёки ромлар остидан ўтаётган машинанинг товуши осонгина уйғотади.
Баъзилар баланд товушларга нисбатан сезгирроқ ва пастроқ шовқин даражасида ухлай олмайди. Таъкидлаш жоизки, ҳатто энг «сокин» металл-пластик ромлар ҳам, агар улар нотўғри ўрнатилган бўлса, товуш изоляциясининг муносиб даражасини таъминлай олмайди. Зич ўрнатилмаган табаиат товуш изоляциясини икки баравар камайтиради. Изоляциядаги ўта кенг ўрнатиш чоки ва ҳаво бўшлиқлари ҳам конструкциянинг шовқин изолациясини камайтиради.
Тўғри танланган ва профессионал тарзда ўрнатилган кўп камерали қўшойнали ва юқори сифатли профилли пластик ромлар ҳатто метро ёки аэропорт, гавжум проспектларга, магистралларга яқинидаги уйларда жойлашган хоналарни ҳам шовқиндан ҳимоя қилади.

Ҳар бир ойнага шовқин изоляцияси бўйича тоифа берилади. ГОСТ 23166-99 давлатлараро стандарти бўйича ромларнинг шовқин изолацияси ром конструкцияси ўз ичида ушлаб қола оладиган дБа овоз баландлиги билан белгиланади.
Синовлар шуни кўрсатдики, А классдаги ром тизимлари — Энгелберг 8К аналоглардан сезиларли даражада устундир ва тўғри ўрнатилган бўлса, катта автомобиль йўлидан, ўтаётган метродан чиқадиган шовқинни ва ҳатто ромдан ташқарида ўтаётган концерт шовқинини изоляция қилишга қодир.

Нарх

Маслаҳат: арзон нархдаги ромни ўрнатишдан олдин сертификатларни сўранг ва у қайси ҳомашёдан ясалишини билиб олинг. Бозорни ва ишлаб чиқарувчиларнинг нархлаш сиёсатини ўрганинг ва ёдда тутинг, сифатли материаллардан йиғилган ойналар сизга кўп йиллар хизмат қилиб, хонадонингизда қулайлик ва шинамлик муҳитини яратади.
Шубҳали паст нархларни ваъда қиладиган компанияда пластик ромларни танламаслигингиз керак. Демпинг кўпинча сифат ҳисобига амалга оширилади ёки асосий таклиф муҳим таркибий қисмларни ўз ичига олмайди.
Одатда ингичка деворлари бўлган профилдан ясалган ромлар, шунингдек, арзон арматура ёрдамида тайёрланган конструкциялар арзонроқ бўлади.
Ром нархида тежамкорлик сезиларли бўлиши мумкин, аммо бунда сифат йўқолади. Уларни тез орада алмаштириш зарурати бир неча баравар қимматга тушади.

Пластик ромларни ўрнатиш: буюртмачи чек-листи
Ўрнатиш ойнани алмаштириш жараёнининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, ромингизнинг сифат хусусиятлари асосан бу жараёнга боғлиқдир.
Профиль тури арматура қўшойналар ва бошқа жиҳатлар юзасидан қарор қабул қилганингиздан сўнг, ромлар ишлаб чиқарилгунча ва ўрнатиш жойига етказилгунча кутиш қолади.
Одатда ёзги даврда металл-пластмасса ром конструкцияларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмалари кўпроқ бўлади ва ишлаб чиқариш жойида навбат ҳосил бўлади.

Ўрнатилган ромларнинг конструкцияси ва монтажини қабул қилиб олишдан қуйидаги жиҳатларга,албатта, эътибор қаратинг:

• Ром ва табақаларни текширинг. Профилда ҳеч қандай ўйиқ ёки дарз кетган жой бўлмаслиги керак.
• Барча профилларда албатта ҳимоя плёнкаси ёпиштирилган бўлиши керак. Мабодо ром ёки табақа профилида плёнка йўқ бўлса — уни, албатта, синчковлик билан текшириб кўринг. Ҳимоя плёнкасининг ўзида ҳам чуқур қирилган жойлар бўлмаслиги керак.
• Қўшойналарни диққат билан кўздан кечиринг. Уларда қирилган, айниқса, дарз кетган жойлар бўлмаслиги керак.
• Барча зарур бутловчи қисмлар борлигини текшириш ёдингиздан кўтарилмасин. Агар мабодо нимадир етишмаса, қабул қилиш далолатномасида, албатта, ўз изоҳингизни ёзинг. Табақалар ишини текширинг. Табақалар ҳеч нимага тегиб турмаслиги керак. Ҳаммаси енгил ва уринишсиз очилиши лозим.
• Ром керакли баландликда ўрнатилганини текширинг. Керакли даражада ўрнатиш — монтажнинг мажбурий талаби. Табақа мустақил очилиб кетиши ёки ёпилиб қолиши керакмас.
• Кўпиклаш сифати бу ерда ҳаммаси оддий. Ҳеч қандай бўшлиқ ёки коваклар бўлмаслиги шарт. Текис, зич кўпиклаш лозим акс ҳолда намлик ичкарига кириб, откосларда моғор ва замбуруғлар пайдо бўлиши мумкин.

Агар ўрнатгандан кейин ойнада моғор излари конденсат пайдо бўлса, ром томондан ураётган шамол яшашга ҳалақит берса, шартномани олингда ишлаб чиқарувчи компанияга боринг. Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай фирма ромларга хизмат кўрсатиш бўйича кафолат даврини тақдим этади ва монтаждаги камчиликлар компания ҳисобидан бартараф этилади.
Бозор таклифларга тўла, харидор эса хонадонига ҳамёнбоп нархларда энг яхши пластик ромлар ўрнатилишига ҳақли.
Қўшимча саволларингиз бўлса – АКФА Гроуп ягона Call-марказига қўнғироқ қилинг, сизга албатта, ёрдам беришади.

Call-markaz raqami: +998 71 203-00-00

Sayt: www.akfagroup.com

Instagram: https://www.instagram.com/akfa_windows_and_doors/

Facebook: https://www.facebook.com/AkfaUzb

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди