14:41 | 19.09.22 522

Садир Жапаров Қирғизистоннинг жанговар салоҳияти ҳақида гапирди — видео

У мамлакатнинг ўз чегараларини қўриқлашга куч ва воситалари етишини таъкидлаган

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг жанговар салоҳиятига ишонч билдирди. Бу ҳақда у қирғиз халқига йўллаган мурожаатида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ўз чегараларини ҳимоя қилиш ҳамда можаролар вақтида вайрон бўлган ва ёқиб юборилган уйларни зудлик билан қайта тиклашга кучи ҳам, маблағи ҳам етади. Давлат раҳбарининг тушунтиришича, бундан икки йил олдин ҳарбийларга аскарий анжомлар етишмаган, бироқ эндиликда армия барча йўналишда қудратини оширган.

«Маълумки, Ўзбекистон билан чегарадаги барча ҳудудлар тартибга солинган ва уларни расмийлаштириш қолган холос. Бугунги кунда фақат Тожикистон билан чегарадош ҳудудлар аниқлаштирилмаган ва муаммо келтириб чиқармоқда», — дейди у.

Жапаров Бишкек чегарадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солишига ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябр тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган. Қирғизистон томони маълумотларига кўра, 24 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам яраланган. Тожикистон қурбонлар сони бўйича расмий рақамларни келтирмаган.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 70
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 444
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1183
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240