Самарқанддаги ШҲТ саммитига оид хабарлар Telegram’да қанча кўрилгани маълум бўлди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилган саммити Telegram мессенжерида 350 миллион марта кўрилди ва 51 минг марта тилга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжоновга таяниб, «RIA Novosti» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йил 1 сентябрдан 18 сентябрга қадар 6 та тилда саммит тадбирларига доир 51 минг 670 та пост қолдирилган. Саммитга доир хабар ва мақолалар 340 миллиондан ортиқ фойдаланувчини қамраб олган.

Фото: «Tgsatat.ru»

Саммит якуни бўйича 44 та ҳужжат — битим, концептсия, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинган. Улар орасида Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум, Беларусни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёнини бошлаш тўғрисида қарор мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш алгоритми келишиб олингани ҳақда хабар берилганди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин
Жамият14:44 | 1.10.22
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин