Тошкентда аёл талаба қизни эрининг ўйнаши деб ўйлаб самосуд қилгани айтилмоқда — видео

Тошкент давлат педагогика университети ҳудудида талаба қизлар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган тасвирлар тарқалди. Университет ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Университет талабаси Ю.Р. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Ж. исмли йигитнинг мaшинасида ота-онаси томонидан юборилган почта (озиқ овқат маҳсулотлари) ни икки марта қабул қилиб олган.

Талаба қизга ота-онасидан юборилган почтани Ж.исмли шахс университетга олиб келганида унинг аёли (видеодаги аёл) ҳам ёнида бўлган.

Бир неча кундан кейин содир бўлган видеодаги жанжалли ҳолат талаба Ю.Р. учун ҳам тушунарсиз бўлиб, ушбу воқеа юзасидан талаба Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. Шунингдек, бу масала юзасидан Ички ишлар органи масъуллари томонидан тергов ишлари олиб борилаётган маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг 5-сонли мактаб ўқувчи қизлари ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 3 та мактабнинг юқори синф қизлари жанжаллашгани хабар қилинганди.

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди